Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:34 13.9.2022

Зеленский: Тўкинчиликда СИЗСИЗ яшаймиз

Россиянинг ракета зарбаларидан сўнг ўт ўчирувчилар Харьков иссиқлик элeктр станциясидаги ёнғинни бартараф этди.

Украина расмийлари Россияни Харьков вилоятидаги асосий таянч нуқтасидан айрилгач, фуқаролик инфратузилмасига ҳужум уюштирганликда айблади.

Анатолий Торяник, Харков ФВХ бошлиғи ўринбосари:

"Ракета инфратузилма объектига келиб тушган. Харьков шаҳрига уланган трансформаторлар шикастланган. Ракета урилган бинода икки навбатчи бўлган. Улардан бирининг жасадини топдик. Иккинчисини топиш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда".

Харьков вилояти фавқулодда хизматлар бошлиғи ўринбосари Анатолий Торяник зарбалар натижасида бир навбатчи ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Москва ўз кучлари тинч аҳолини атайлаб нишонга олганини рад этиб келади.

Зеленский тунги мурожаатида Россия ҳужумлари натижасида Харьков ва Донецк вилоятлари элeктр токисиз қолгани, Запорожъе, Днепропетровск ва Суми вилоятлари эса қисман элeктр энергиядан узилганини айтди. Электр токи таъминоти ҳозирга келиб тикланган.

Аммо, шунга қарамай, Украина қуролли кучлари Россия армиясига қарши жанг ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.

Украина президенти Владимир Зеленский “Телеграм”даги каналида россияликларга мурожаат қиларкан, шундай ёзди:

“Газсиз ёки сизларсиз яшаш. Икковидан бирини танлаш керак бўлса, сизларсиз яшашни танлаймиз. Электрсиз ёки сизларсиз. Иккисидан бирини танлаш керак бўлса, сизларсиз яшашни танлаймиз. Озиқ-овқатсиз ёки сизларсиз. Танлаш керак бўлса, сизларсиз яшашни танлаймиз. Бироқ тарих ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Бизда ҳамма нарса бўлади: газ ҳам, чироқ ҳам, сув ва овқат ҳам... Ва тўкинчиликда СИЗСИЗ яшаймиз”.

18:39 13.9.2022

Ўзбекистон ўз фуқароларини Украина урушига аралашмасликка чақирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, ўзбекистонликларни Украинада бўлаётган жанг ҳаракатларига аралашмасликка чақирди.

“Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”.

Агентликнинг бу баёноти 10 сентябрь куни интернет тармоқларида Украина ҳудудида рус аскарлари билан бирга қўлга олинган икки ўзбекистонлик ҳақидаги видео тарқалгач, пайдо бўлди. Видео остига жойланган хабарда воқеа Украинанинг 25инчи ҳаво-десант бригадаси ҳарбийлари Харьков вилоятининг Балаклия шаҳри остонасида рус қўшинларини ёриб ўтиш пайти рўй бергани айтилади. Қўлга олинган асирлар Ўзбекистондан экани, хусусий ҳарбий бўлим таркибида миномётчи сифатида жанг қилганини айтишади.

Бутусов ютуб каналида эъло қилинган видеода, асир тушган аскарларнинг иккиси Самарқанд вилоятидан экани, бири Москвада ноқонуний ишлаб юрган муҳожир, яна бири эса талаба эканини айтади.

“Ўзбекистондан, Самарқандданман. Ёшим 22 да. “Редут” хусусий ҳарбий компаниясида 120 мм миномет батареясида хизмат қилиб келганман. Украинага КАМАЗда олиб келишди. Ўзбекистондан яна бир йигит бор эди. Бунгача Москвада яшардим. Талаба эдим, пул керак бўлди”.

Озодликка маълум бўлишича, бу ўзбекистонликлар ҳозир Харьковда сақланмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа расмий идоралар, бу масалада Озодликка ҳозирча бирор изоҳ бергани йўқ.

Ўзбекистон томонининг бу икки ўзбекистонлик ҳақида маълумот сўраб, Украина ташқи ишлар вазирлигига нота юборгани 13 сентябрь куни эълон қилинди.

Бу икки ўзбекистонликнинг қўлга тушганидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграциясининг хабари бор. Агентликнинг Тошкент ва Москвадаги вакиллиги, Озодлик билан суҳбатда, фуқароларни бу урушда қатнашмаслик, бунинг учун жиноий жавобгарлик борлигидан муттасил огоҳлантираётганини яна бир марта таъкидлаш билан чекланди.

Озодликка маълум бўлишича, бугунги кунда аскар етишмаётган Россия Қуролли Кучларига ёрдам тарзида, Украина урушида бир неча хусусий ҳарбий компаниялар иштирок этмоқда.

Улар ёллаган аскарлар орасида Россияга пул ишлаш учун борган меҳнат муҳожирлари ҳамда ўзбекистонлик профессионал ҳарбийлар борлиги ҳақида норасмий маълумотлар бор. Аммо, уларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Бу жанг ҳаракатларига аралашиб қолган фуқаролар, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизмати, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Ҳозирга қадар, Ўзбекистонда бу жиноятда айбланиб қамоққа ташланган ўзбекистонликлар ҳақида Озодликда бирор маълумот йўқ.

18:41 13.9.2022

Украина: армия 20 пунктни озод қилди

Россия кучлари Харьков, Херсон ва Донецк вилоятларида Украина қўшинларига ҳужум қилишда давом этмоқда, демоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик, сўнгги 24 соат ичида рус ҳарбийлари Харьковдаги 10 га яқин ҳудудда украин кучларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Рус ҳарбийлари Херсон ва Донецкда Украина қуролли кучлари ва инфратузилмасига зарба бериб, битта Ми-8 вертолёти ва тўртта дронни уриб туширди, дея баёнот берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Россия томони шунингдек, Украина 1 сентябрдан бери Запорожъе атом элeктр станцияси ва Энергодар шаҳрига 26 марта ҳужум қилди, деб даъво қилмоқда.

Айни пайтда, Украина президенти Владимир Зеленский Харьковдаги Чкаловск шаҳарчаси назорати ҳам Украина қўлига ўтди, деб баёнот берди.

Украина армияси бош қўмондони генерал Валерий Залужний эса, қуролли кучлар, Харков йўналишида жануб, шарқ ва шимолда олдинга силжиётганини айтмоқда.

Украина ҚК Бош штабига кўра, бир суткада 20 дан ортиқ аҳоли пункти озод қилинган.Расмий маълумотга кўра, 12 сентябрь тонггига қадар Россия қўшинлари, жумладан, Харьков вилоятидаги Великий Бурлюк ва Двуречная кентлари ҳамда Луганск вилоятининг Сватово шаҳридан чекинишга мажбур бўлгани айтилади.

Бош штабга кўра, Сватовода маҳаллий аҳоли орасидан “халқ милицияси”га ёлланган ҳарбийларгина қолган.

“Россия қўшинлари ўз позицияларини ташлаб, вақтинча босиб олинган ҳудудларга ичкарисига ёки Россия Федерацияси ҳудудига қочишмоқда. Ўтган суткаларда босқинчилар талончилик йўли билан орттирган мол-мулклари ва транспорт воситаларини Харьков вилоятидаги Великий Бурлюк ва Двуречная аҳоли масканларидан ташиб кетишди”, дейилади УКҚ хабарномасида.

Бош штаб, шунингдек, Херсон йўналишидаги қарши ҳужумда Россия кўп аскар йўқотганини урғулаган. Хабарномада айтилишича, 810-махсус гвардия денгиз пиёдалари бригадаси шахсий таркибининг қарийб 85 фоизини йўқотган.

18:46 13.9.2022
Ukraine Territorial Control - map - bg
Ukraine Territorial Control - map - bg

Зеленский: Украина 6 минг квадрат километр ерни қайта қўлга киритди

12 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский ой бошидан бери мамлакат кучлари Россия назоратидаги 6 минг км2 майдонни қайта қўлга киритганини айтди.

«Сентябрь ойининг бошидан шу кунгача жангчиларимиз Украинанинг жануби ва шарқида 6 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудудни озод қилишди», - деди Зеленский ўзининг тунги видео мурожаатида.

Украина бош қўмондони генерал Валерий Залужний бир кун олдин, яъни 11 сентябрь куни Украина қўшинлари жорий ойда 3 минг квадрат километрдан кўпроқ майдонни қайта қўлга киритганини айтган эди.

Украина ютуқлари ортидан минглаб рус қўшинлари ўқ-дори ва ҳарбий техникани ортда қолдириб чекинар экан, якшанба куни Россия электр станцияларини ракета билан ўққа тутди. Натижада Харьков ва унга туташ Полтава ва Суми вилоятларида электр таъминотида узатишлар кузатилди.

Украина Россияни ўз ҳарбий муваффақиятсизликлари ортидан тинч аҳолини нишонга олишда айблади.

«Бинолар, шифохоналар, мактаблар, коммунал инфратузилма. Россия ракеталари айнан мамлакатимиз қуролли кучлари инфратузилмаси билан мутлақо алоқаси бўлмаган объектларга бориб урилмоқда», - деди Зеленский.

Харьков мэри сўзларига кўра, душанба куни Россия зарбалари натижасида камида бир нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган. Кун давомида аҳоли турар-жойлари ва инфратузилма объектларига берилган зарбалар туфайли шаҳарда ёнғинлар келиб чиққан.

Зеленский, шунингдек, ўз видеомурожаатида Россия фуқароларига Европа ва бошқа мамлакатларга сайёҳлик визаларини бермаслик чақириғини такрорлади.

«Террорчи давлат фуқаролари ҳали ҳам дам олиш ва харид қилиш учун Европага боришлари мумкин, ҳали ҳам Европа визаларини олишлари мумкин. Улар орасида жаллодлар ёки қотиллар борми, йўқми, ҳеч ким билмайди», - деди президент.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG