Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:51

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

13:42 21.9.2022

АҚШнинг Украинадаги элчиси: Путиннинг сафарбарлиги Россиянинг заифлигидан далолат

АҚШнинг Киевдаги элчиси Брижит Бринкнинг сўзларига кўра, Россия раҳбариятининг сўнгги қадамлари уларнинг нақадар оғир аҳволда эканидан далолат беради.

"Сохта референдумлар ва сафарбарлик Россиянинг заифлиги, муваффақиятсизлигидан далолатдир. Қўшма Штатлар Россиянинг Украина ҳудудларини қўшиб олиш даъволарини ҳеч қачон тан олмайди. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашда давом этамиз", - деб ёзади Бринк Твиттерда.

13:52 21.9.2022

Британия вазири: Путиннинг ҳаракатлари - босқин барбод бўлганини тан олишдир

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинишига изоҳ берди.

“Президент Путиннинг ўз аҳолисининг бир қисмини сафарбар қилмаслик ҳақидаги ўваъдаларини бузиши, шунингдек, Украинанинг бир қатор ҳудудларини ноқонуний қўшиб олишга уриниши, унинг босқини барбод бўлаётганини кўрсатади. У ва унинг Мудофаа вазири ўн минглаб фуқароларини қуролсиз ва ёмон қўмондонлик остида ўлимга жўнатган. Ҳеч қандай таҳдид ёки ташвиқот Украина ғалаба қозонаётганини яшира олмайди. Халқаро ҳамжамият бирлашди ва Россия халқаро майдонда яккамаҳовга айланмоқда ", деб ёзди Бен Уоллес.

14:10 21.9.2022

Нидерландия Бош вазири: Сафарбарлик фармони - Кремлнинг ваҳимага тушгани белгиси

Путиннинг қисман сафарбарлик ҳақидаги фармони Кремлнинг ваҳима ва саросимага тушганидан далолатдир. Бу ҳақда Нидерландия Бош вазири Марк Рютте таъкидлади.

"Сафарбарлик қилиш, Донецкда референдум ўтказишга чақириқлар, буларнинг барчаси ваҳима ва саросима аломатлари. Унинг ядровий қурол ҳақидаги риторикасини биз аввал ҳам кўп эшитганмиз. Биз билган риторика. Мен хотиржам бўлишни маслаҳат берган бўлардим", деди Рютте.

14:29 21.9.2022

"Могилизацияга йўл қўймаймиз"— "Весна" ҳаракати сафарбарликка қарши акция бошлади

“Весна” ҳаракати Россия президенти Владимир Путин эълон қилган сафарбарликка қарши аҳолини умуммиллий норозилик намойишига чиқишга чақирди.

Фаоллар фуқароларга 21 сентабрь куни соат 19: 00 да ўз шаҳарлари марказида тўпланишни таклиф қилмоқда.

"Минглаб рус эркаклари - оталаримиз, укаларимиз, эрларимиз урушнинг гўшт майдалагичига ташланади. Нима учун улар ўлиши керак?", дейилади баёнотда.

Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни эрталаб телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди.

У аллақачон фармонни имзолаган. “Мобилизация чоралари бугундан бошланади”, деди Путин.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу, ўз навбатида, Россияда “катта сафарбарлик захираси” борлигини айтди. 300 минг заҳирага сафарбар қилинишини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG