Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:21

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

12:56 21.9.2022

Россиялик фаоллар ҳарбийларни Украинадаги урушда қатнашишдан бош тортишга чақирди

Россиядаги 20 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва демократик ҳаракат фаоллари россиялик ҳарбийларни Украинадаги урушда қатнашишдан бош тортишга ёки таслим бўлишга чақирди.

Фаолларнинг мурожаати “Весна” ҳаракати сайтида эълон қилинган.

"Ҳозир Давлат Думаси зудлик билан Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унда ҳарбийлар учун ихтиёрий таслим бўлганлик, бўлинмаларни рухсатсиз ташлаб кетиш ва буйруқларни бажармаганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Бу қонун 21 сентабрь куни парламент томонидан тасдиқланади ва шу куни Путин томонидан имзоланади ва расман кучга киради. Бу “махсус операция”да иштирок этишни истамайдиган ҳарбийлар учун вазиятни тубдан ўзгартиради”, дейилади матнда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотига “махсус ҳарбий операция”да иштирок этишдан қонуний бош тортиш бўйича йўриқномалар ҳаволалари илова қилинган.

Хусусан, Жиноят кодексига ўз ихтиёри билан таслим бўлиш тўғрисидаги модда қўшилган бўлиб, давлатга хиёнат белгилари бўлмаса, уч йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

13:11 21.9.2022

Сафарбарликдан қочиш бошландими?

"Вёрстка" нашри хабарига кўра, Путиннинг қисман сафарбарлик ҳақидаги нутқи Россиядан йўловчилар оқимига таъсир кўрсатган.

Албатта, бу маълумотлар ҳокимиятнинг сафарбарлик тўғрисидаги қарорига қай даражада боғлиқлигини тасдиқлашнинг иложи йўқ, аммо ижтимоий тармоқларда россияликлар орасида Истанбул ёки Ереван йўналишида авиачипта сотиб олаётганлар кўпайгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

13:22 21.9.2022

Подоляк Путиннинг мурожаатига изоҳ берди

"Украинани йўқ қилишни талаб қилган руслар ниҳоят керагини олди: 1. Сафарбарлик. 2. Чегаралар ёпилди, банк ҳисоблари блокировка қилинди. 3. Дезертирлик учун қамоқ жазоси".

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Михаил Подоляк Твиттерда ёзди.

"Ҳали ҳам режа бўйича кетяпти, шундай эмасми?, киноя қилади Подоляк Россия президенти Владимир Путиннинг қисман мобилизация ҳақидаги баёнотига жавобан.

13:25 21.9.2022

Харьков ўққа тутилди

Чоршанбага ўтар кечаси рус қўшинлари Харьковга, бу сафар Холодногорск вилоятига ракета зарбалари берди. Украина расмийларига кўра, бир неча турар-жой бинолари вайрон бўлган, камида бир киши жароҳатланган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 10 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG