Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:37

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

11:34 2.11.2022

2 ноябрда дон йўлаги бўйлаб кемалар қатнови вақтинча тўхтатилди

БМТ, Туркия ва Украина делегациялари 2 ноябрь куни Қора денгиз бўйлаб кемалар қатновини режалаштирмаслик тўғрисида келишиб олди. БМТнинг Истанбулдаги Бирлашган мувофиқлаштирув маркази ваколатхонасининг билдиришича, бу вақтинчалик чорадир.

Аввалроқ БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс ташкилот дон келишувига биноан кемаларни текширишда давом этишини билдирган эди. 1 ноябрь куни Туркия сувларида бўлган 36 та кема текширилган.

Украина ҳукуматининг билдиришича, Россия ғалла келишувидан чиққан икки кун ичида дон йўлаги орқали 17 кема йўлга чиққан. Уч ой ичида 422 кема орқали Украинадан 10 миллион тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Аввалроқ Москва БМТ, Туркия, Россия ва Украина иштирокидаги ғалла келишувидан чиққанини билдирган эди. Россия бу қарорга Украинанинг Қора денгиз флотига ҳужумидан сўнг келганини урғулаган эди. Украина ҳужумни рад этиб, Россия ўз қуролларини нотўғри қўллаганини айтган. Бироқ Москва БМТ ва Туркия иширокидаги дон келишувидан чиқишини эълон қилди. АҚШ Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидаги иштирокини тўхтатиш қарорини қоралади.

11:21 2.11.2022

Мобилизация бошланганидан бери урушга чақирилган юздан ортиқ россиялик ҳалок бўлди

Сафарбарлик доирасида Бурятиядан урушга чақирилганлардан бирининг қабри.
Сафарбарлик доирасида Бурятиядан урушга чақирилганлардан бирининг қабри.

Россияда мобилизация эълон қилинган 21 сентябрдан то шу кунгача қисман сафарбарлик доирасида урушга чақирилган юздан ортиқ россиялик ҳалок бўлди, деб ёзмоқда "Новая газета Европа" расман тасдиқланган ўлим ҳолатлари статистикасига таянган ҳолда.

Нашрнинг ёзишича, урушда ҳалок бўлган россияликлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши эҳтимол. Нашр фақат диққат билан текширилган ва тасдиқланган ўлим ҳолатларини ҳисобга олган. Бу статистикага шартнома асосида ёки кўнгилли бўлиб урушда қатнашаётганлар орасидаги ўлим ҳолатлари киритилмаган.

"Новая газета Европа"нинг таъкидлашича, мобилизация қилинганлар орасида ҳалок бўлганлар сони бўйича Свердловск вилояти туради. Бу вилоятдан сафарбар қилинганлардан 24 нафари ҳалок бўлган. Челябинск вилояти эса 2 ўринда, 13 киши ҳалок бўлган.

Расмий манбаларда тасдиқланган ўлимлардан 23 таси мобилизация қилинганлар ҳали фронтга етиб бормай туриб юз берган. Уларнинг ўлимига муштлашувлар, алкогол ичимликларини ичиш, наркотиклар, ўз жонига қасд қилиш ва бахтсиз ҳодисалар сабаб бўлган.

20:21 1.11.2022

"Россия яна озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқармоқчи"

АҚШ Россиянинг Қора денгиз дон ташаббусидаги иштирокини тўхтатиш қарорини қоралади.

Россия бу қарорга Украинанинг Қора денгиз флотига ҳужумидан сўнг келганини урғулаган эди. Украина ҳужумни рад этиб, Россия ўз қуролларини нотўғри қўллаганини айтган. Бироқ, Москва БМТ ва Туркия иширокидаги дон келишувидан чиқишини эълон қилди

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Россиянинг қарори "глобал озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита салбий таъсир кўрсатишини" таъкидлади:

"Россия ўзи бошлаган урушни яна озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариш билан авж олдирмоқда. Давом этаётган озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш учун энг самарали ечим Россиянинг зудлик билан келишувга қайтиши ва Украинага қарши урушини тўхтатиши бўлади".



20:18 1.11.2022

Зеленский: Урушни адвокатлар тўхтата олади

Владимир Зеленский Халқаро адвокатлар ассоциацияси йиғилишида нутқ сўзлаб, Украинадаги урушга айнан адвокатлар чек қўйишини таъкидлаган.

Зеленский адвокатлар “айбдорларнинг барчасини жавобгарликка тортиши мумкинлигини" айтган:

"Биз Россияни Украинадаги жиноятлари учун жавобгарликка тортиш мақсадида аллақачон махсус трибунал чақириш ишини бошладик. Бу трибунал бўлади. Биз аллақачон АҚШ, Европа давлатлари, Халқаро жиноий суд билан айбдор барча россияликларни жазолаш учун ҳамкорлик қиляпмиз. Биз Россия активларини мусодара қилиш ва уруш давомида етказилган зарарни қоплаш механизмини яратишга киришдик ".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG