Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:37
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия ҳарбийларининг 65 километрлик колоннаси Киев томон йўналмоқда

Беларусь чегараси томонидан 28 февраль куни Киевга қараб йўл олган Россия ҳарбий колоннасининг узунлиги 65 километрни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Maxar хусусий ширкати сунъий йўлдоши олган фотосуратлар гувоҳлик бермоқда. Вашингтон Украина пойтахтига ҳужумнинг иккинчи тўлқини тайёрланаётгани тўғрисда маълум қилди.

Колонна зирхли техника, таклар, артилерия, юк машиналаридани иборат. Улар Киевга аскарлар ва ёнилғи олиб кетмоқда. 1 март ҳолатига кўра, Россия колоннасининг қаерда экани тўғрисида маълумот йўқ.

АҚШ сенатори Крис Мёрфи Конгресс аъзолари учун ўтказилган ёпиқ брифингдан сўнг твиттер саҳифасида Россия ҳарбийлари яқин ҳафталар ичида Киевни қамал қилишни режалаштираётгани тўғрисида ёзди.

“Шаҳар учун жанг узоқ ва қонли бўлади, украинлар кўча жангларига тезкор тайёргарлик кўрмоқда”,-деб билдирди сенатор.

Херсон кўчаларига Россия зирхли техникаси кириб келди

Херсон кўчаларига Россия зирхли техникаси кириб келгани тўғрисидаги маълумотни вилоят губернатори Геннадий Лагута "Украинской правда"га берган интервьюсида тасдиқлади. Аммо шаҳар ҳамон Украина ҳукумати ва ҳарбийлари назоратида экани айтилмоқда.

1 мартга ўтар кечаси Россия армияси Украина жанубидаги Херсон шаҳрини қуршовга олгани, шаҳар артилерия томонидан ўққа тутилаётгани тўғрисида хабар берган эди.

Visa ва Mastercard бир қатор Россия банкларини блоклади

Американинг Visa ва Mastercard тизимлари Кремль Украинага уруш очгани ортидан Ғарб қабул қилган санкцияларга таянган ҳолда, Россиянинг қатор банкларини блоклади.

Блокланган банклар мижозлари бундан буён хориж давлатларида ва интернет-магазинларда Visa ва Mastercard карталаридан фойдалана олмайди. Google Pay ва Apple Pay дастурлари ҳам улар учун ишламайди. Visa ва Mastercard карталаридан фақат Россия ичкарисида фойдаланиш мумкин бўлади.

Мазкур икки тизим айнан қандай банклар блокланганини маълум қилмади. Аммо аввалроқ Ғарб ВТБ, БМ-Банк, Саровбизнесбанк, "Откритие" банки, Совкомбанк, Новикомбанк, РГС Банкларга санкция жорий этган.

Visa ва Mastercard ҳар бири Украинага икки миллион доллардан, жами 4 миллион доллар гуманитар ёрдам жўнатишини эълон қилди.

Президент Зеленский Россияни “террорчи давлат” деб эълон қилди

“Харьковдаги Озодлик майдонига зарба берганидан сўнг Россия террорчи давлатга айланди”,- деб баёнот берди Украина президенти Владимир Зеленский 1 март кунги видеомурожаатида.

“Бу майдонда ҳеч қандай ҳарбий мўлжаллар бўлмаган. Харьковнинг реактив артилерия томонидан бомбардимон қилинаётган бошқа тинч аҳоли яшайдиган туманлари ҳам худди шундай. Марказий майдонга ракета отилиши, бу очиқдан-очиқ ва ҳеч қандай сабаблар билан оқланмаган террордир”,-деди Зеленский.

Россия томонидан Харьков марказий майдонига берилган ракета зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари, жумладан, ҳиндистонлик талаба ҳалок бўлган. Айни пайтда қанча киши ҳалок бўлгани ошкор этилмаяпти.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса журналистлар билан телефон орқали ўтказган брифингида “Россия қўшини фуқаровий инфраструктурага зарба бермаяпти”, деб баёнот берди. Песков Украинада “уруш бўлмаётгани”ни таъкидлади.

“Президент Путин Бош қўмондон сифатида махсус амалиёт ўтказишга буйруқ берган, махсус амалиёт ўтказилмоқда”,-деди Песков.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG