Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:50
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Украинадан икки кун ичида 762 ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 1 март куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да Украинадан эвакуация қилинган 253 ўзбекистонлик Польшанинг Катовице шаҳридан Uzbekistan Airways’нинг учинчи махсус самолёти воситасида ватанга учиб кетган. Самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 20:45 да етиб келади.

Вазирлик бу билан Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар сони 762 кишига етганини билдирди. 1 март куни Польшадан Ўзбекистонга яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда.

“Ўзбекистон фуқаролари “Карчова” назорат пунктига келишда давом этмоқда. Тез орада улар ҳам Ўзбекистонга қайтарилади”,-дейилади расмий хабарда.

Россия босиб олган Купянск аҳолиси рус ҳарбийларига қарши намойиш ўтказмоқда

Харьков вилоятининг Россия томонидан босиб олинган Купянск шаҳри аҳолиси Украина байроқларини кўтариб олиб, рус ҳарбийларига қарши норозилик намойишига чиқди. Улар “Купянск-Украинаники”, деган шиорларни ҳайқирмоқда.

Бошқа бир видеода рус ҳарбийлари Купянск аҳолисини шовқинли гранаталар билан тарқатишга ҳаракат қилгани акс этган. Аҳоли чекинган, лекин намойишни тўхтатган эмас.

Харьков бош майдони Россия томонидан бомбардимон қилингани оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Харьков бош майдони рус ҳарбийлари томонидан қанотли ракета билан бомбардимон қилингани оқибатида, тинч аҳоли орасида камида 10 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар хизмати маълум қилди.

Россия ҳарбийлари 1 март куни Харьков марказини, жумладан, бош майдонни бомбардимон қилганди. Президент Зеленский мазкур бомбардимон ортидан Россияни “террорчи давлат” деб эълон қилди.

Европа парламенти Украинани ЕИга қабул қилиш истиқболларини муҳокама қилишни бошлади

Европа парламенти 1 мартдан бошлаб Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Украинанинг Европа Иттифоқига қабул қилиш масаласини муҳокама қилишни бошлади.

Украина президенти Владимир Зеленский Европа парламенти йиғилишида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади. У ўз сўзида рус ҳарбийлари Харьковда тинч аҳолини бомбардимон қилгани, кўплаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлганини таъкидлади.

"Биз Европанинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун курашмоқдамиз. Европа Иттифоқи биз билан кучлироқ бўлади. Биз билан бирга эканингизни исботланг, ўзингизнинг европалик эканингизни исботланг, шунда ҳаёт ўлимни, ёруғлик эса зулматни енгади”,-деди Зеленский.

Европарламент депутатлари Зеленский нутқини якунлаганидан сўнг ўринларидан туриб гулдурос қарсаклар чалди.

Бир кун олдин Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги аризани расман имзолаган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG