Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:45
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Путин Россия ядровий кучларини навбатчиликнинг махсус тартибига ўтказишни буюрди

Россия президенти Владимир Путин Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини жанговар навбатчиликнинг махсус тартибига ўтказишни буюрди. Бу ҳақда у мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов билан Кремлда бўлиб ўтган учрашувда билдирган. Бунга сабаб ўлароқ Путин НАТОдаги юқори лавозимли амалдорларнинг Россияга қарши “тажовузкорона ифодалари”ни кўрсатган.

Ғарб мамлакатлари вакиллари Россиянинг Украинага бостириб кирганини кескин танқид қилишяпти, Россияга қарши санкциялар жорий этишяпти ва Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш кенгайтирилишини айтишмоқда. Айни пайтда улар НАТОга аъзо мамлакатлар ҳарбийлари Россияга қарши жанг қилиш учун Украинага йўлланмаслигини урғулашяпти.

Армиянинг тийиб турувчи кучлари дейилганда стратегик ядровий кучлар ҳам тушинилади, улар орасида Стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари ҳам бор.

Россия қўшинлари Украинага 24 февралдан бостириб кира бошлаган. Айни пайтда жанглар Харьков ва Киев яқинларида, шунингдек, Донбассда давом этмоқда.

АҚШ Путиннинг ядровий таҳдидини қоралади

Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакат ядровий тийиб турувчи кучларини жанговар шай ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғи Ғарбда ядровий уруш эҳтимоли билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.

Қўшма Штатларнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфильд Путиннинг буйруғи “қабул қилиб бўлмас” эканини таъкидлади.

"Бу президент Путин урушни мутлақо қабул қилиб бўлмас тарзда ёйишда давом этаётганини англатади ва биз унинг ҳаракатларига энг қатъий кўринишда қаршилик қилишда давом этишимиз керак”, деб айтди АҚШ вакили with CBS телеканалига берган интервьюсида.

Украина Россия устидан БМТнинг Ҳаагадаги судига даъво аризаси киритди

Украина расмий равишда БМТ Халқаро судига Россия Федерациясига қарши даъво аризаси йўллади.

“Ўз тажовузини оқлаш учун “геноцид” тушунчасини бузиб қилган Россия жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз. Суддан РФга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида зудлик билан буйруқ бериш ва тингловларни кейинги ҳафтага тайинлашни сўраймиз”, дейилган Украина президенти Владимир Зеленский номидан ёйинланмиш хабарномада.

Жорий йилнинг 24 февралига ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинани “демилитаризация ва денацификация қилиш” мақсадидаа “махсус ҳарбий амалиёт” бошланганини эълон қилган. Мазкур эълондан кейиноқ Киев, Харьков, Одесса, Краматорск, Бердянскка ракеталар отилгани ва у ерларда портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлаган. Россия қўшинлари Украинанинг бешта вилояти чегараларини кесиб ўтишган.

Рус олигархлари: Тинчликни сақлаш жуда муҳим!

Россиялик икки миллиардер, Михаил Фридман ва Олег Дерипаска, прзидент Путин Украина шарқида бошлаган жанг ҳаракатларини тезроқ тугатиш ҳақидаги чақириқ билан чиқди.

Рейтерснинг ёзишича агентлик, Украина ғарбида туғилган миллиардер Фридман, бу низо икки славян халқни бир-бирига қарши қайраётгани ва буни тезроқ тўхтатиш тарафдори экани ҳақидаги мактубни қўлга киритган.

"Мен ҳар икки миллатга қаттиқ боғланганман ва ҳозирги вазият ҳар икки халқ учун фалокатдир", дея унинг мактубидан парча келтиради агентлик.

Яна бир рус миллиардери Олег Дерипаска эса, Telegram тармоғидаги постида икки давлат ўртасидаги тинчлик музокаралари "имкон қадар тезроқ бошланиши" тарафдори эканини билдирди:

"Тинчлик жуда муҳим! Музокараларни имкон қадар тезроқ бошлаш керак!"

Россиялик олигархларнинг баёноти Ғарб давлатлари уларни Путин билан алоқалари учун санкцияга тортгач пайдо янграмоқда.

Бунга қадар Вашингтон 2016 йилда АҚШда бўлган президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви ҳақида айбловлар ортидан Олег Дерипаскани Путин билан алоқалари учун санкцияга тортган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG