Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:24
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Visa ва Mastercard Россияда ўз фаолиятини тўхтатди

Visa ва Mastercard тўлов тизимлари Украинадаги уруш туфайли Россия банклари билан ишлашни тўхтатди. Бу мазкур тўлов тизимларининг Россия фуқаролари қўлидаги карталари хориж давлатларида, хориж карталари эса Россияда ишламаслигини англатади.

Аввалроқ American Express тўлоқ тизими ҳам Россия банклари билан ҳамкорлик қилишўни тўхтатгани тўғрисида баёнот берган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, эндиликда Россия банклари мамлакат ичкарисида Тўлов карталари миллий тизими орқалигина ишлашга мажбур бўлади. Хорижга чиқаётган россияликлар эса “Мир” ёки Хитойнинг China UnionPay карталаридан фойдаланиши мумкин.

“Мир” банк картаси жаҳоннинг 10 давлатида, жумладан, Туркия, Вьетнам, Озарбайжон, Ўзбекистонда қабул қилинади. China UnionPay эса Россиядаги бир нечтагина банкда мажуд бўлиб, уни жаҳоннинг 150 давлатида ишлатиш мумкин.

Украина шу кунгача 10 минг рус аскари ҳалок бўлгани ва яраланганини билдирди

Украина ҳукумати асир олинган рус ҳарбийлари тўғрисида маълумот берувчи “Оккупант” сайтини ишга туширди. Мазкур сайтдан Россия фуқаролари, жумладан, аскарларнинг оила аъзолари ва танишлари фойдалана олади. Сайтда асирга тушган Россия ҳарбийлари, уларнинг аҳволи ва айни пайтда қаерда экани тўғрисида маълумот берилади.

27 февраль куни Украина Ички ишлар вазирлиги ҳалок бўлган ва асирга олинган рус ҳарбийлари шахсини аниқлашга қаратилган “Ўзингникиларни изла” сайтини ишга туширган эди. Бироқ бу сайт Россияда блок қилинди. Лекин сайтнинг телеграм канали ишлаб турибди.

Россия Мудофаа вазирлиги 2 март куни илк бор ҳалок бўлган аскарлари тўғрисида маълумот берган эди. Москванинг билдиришича, Украинада 498 рус аскари ҳалок бўлган ва 1597 нафари яраланган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби эса 5 март куни Россия Украинага бостириб кирганидан бери 10 минг рус аскари ҳалок бўлгани ва яралангани, 269 та танк, 945 та зирхли автомашина, 105 артилерия тизими, 50 та ракета-зенит тизими, 44 вертолёт ва 44 самолёт йўқ қилинганини билдирган.

Украина армияси кўрган талафотлар тўғрисида мустақил маълумотлар мавжуд эмас.

Украинада Россиянинг икки ҳарбий учоғи уриб туширилди

Россиянинг Су-34 самолёти Чернигов яқинида, яна бир самолёт Николаев яқинида уриб туширилди, дея хабар бермоқда Украина ахборот воситалари. Учувчилар асирга олинган.

ОАВ: Италияда Алишер Усмоновнинг кўчмас мулки ҳибс этилган

=
=

Италия ҳукумати россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва кремлпараст телебошловчи Владимир Соловёвнинг мулкини мусодара қилган. Бу ҳақда Италияда чиқадиган етакчи нашрлардан бири La Repubblica хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Соловёвнинг Комо кўлидаги иккита вилласи, Усмоновнинг эса Сардиниядаги вилласи ҳибсга олинган.

Усмонов ва Соловёв Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Аввалроқ La Repubblica Италия молия полицияси санксиялар рўйхатидаги бошқа шахслар – россиялик тадбиркорлар Алексей Мордашов ва Геннадий Тимченконинг яхталарини, шунингдек, Думанинг собиқ депутати Олег Савченконинг Тосканадаги вилласини мусодара қилгани ҳақида хабар берган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG