Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:52
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Тошкентдаги украин элчиси россияпараст телеканалларни ёпишни сўради

Ўзбекистонлик журналист Марина Козлова Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан.
Ўзбекистонлик журналист Марина Козлова Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига “Украинадаги уруш ҳақида ёлғон хабар тарқатаётган телеканалларни ёпишни сўраб” нота юборган.

Бу ҳақда элчи Ўзбекистондаги мустақил Yep.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВнинг Тошкентдаги украин элчиси сўровига жавоби маълум эмас.
Аммо АОКА қошидаги Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ 4 март куни Yep.uz нашри асосчиси, мустақил журналист Марина Козоловага талабнома йўллаб, ундан Украина элчиси билан суҳбатни “24 соат давомида” олиб ташлашни талаб қилган.

Марказ мақолада шафқатсизликни тарғиб қилувчи фото ва видео метериаллар аниқланганлигини важ қилиб келтирган.
Аммо журналист АОКАнинг талабини бажаришдан бош тортган. Бу ҳақда у ўзининг Фэйбук саҳифасида ёзди.

"Росавиация" авиакомпанияларга хорижга парвозларни тўхтатишни тавсия қилди

Россиянинг Федерал ҳаво транспорти агентлиги "Росавиация" чет эл реестрида бўлган самолётларга эга авиакомпанияларга хорижга парвозларни 6 март соат 00. 00 дан ва чет элдан парвозларни 8 март соат 00. 00 дан тўхтатишни тавсия қилади.

Чекловлар ҳаво кемаларини ҳибсга олиш ёки ушлаб туриш хавфи бўлмаган Россия авиакомпанияларига ва Россия билан ҳаво қатновини чекламаган мамлакатларнинг хорижий авиакомпанияларига таъсир қилмаслиги айтиляпти.

Украина ҳукумати: Россия “сукунат режими”га амал қилмаяпти

Россия томони “сукунат режими”га амал қилмаяпти ва Мариуполнинг ўзини ҳам, унинг атрофини ҳам ўққа тутишда давом этмоқда, деб билдирди Мариупол шаҳар кенгаши.

Кенгаш расмийларига кўра, тинч аҳолини эвакуация қилиш ортга сурилмоқда.

"Биз Мариуполнинг барча аҳолисини тарқалиб, бошпана жойларига боришларини сўраймиз. Эвакуация бўйича қўшимча маълумотлар яқин кунларда эълон қилинади. Айни пайтда Россия Федерацияси билан сукунат режимини ўрнатиш ва хавфсизлик корридорини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Бугун Россия Мудофаа вазирлиги Москва вақти билан эрталаб соат 10 дан бошлаб Украинада "сукунат режими" жорий этилганини эълон қилганди.

Россияда Zara, Pull&Bear, Massimo Dutti, Berska ёпилади

Zara, Pull&Bear, Massimo Dutti, Berska каби машҳур кийим-кечак дўконлари тармоқларига эгалик қилувчи Испаниянинг Inditex Индитех ширкати Россиядаги 502 та дўконини ёпишини билдирди.

Ҳозирги шароитда Inditex Россиядаги фаолиятининг узлуксизлигини кафолатлай олмайди, бу мамлакатдаги жами сармоя Inditex учун молиявий жиҳатдан аҳамиятли эмас, дейилади ширкат баёнотида.

Компания, шунингдек, россиялик ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқишни режалаштираётганини айтди, уларнинг сони 9000 нафарни ташкил этади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG