Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:40
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

МУҲИМ: Украина ва Россия музокаралари иккинчи раунди тугади

Украина президенти маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг маълум қилишича, томонлар гуманитар коридор очиш бўйича ўзаро англашувга эришган.

"Аммо, Укриана делегацияси ҳануз исталган натижага эриша олмади, музокаралар учинчи раундда ҳам давом этади", деб маълум қилган Подоляк.

Россия делегацияси вакили Леонид Слуцкий эса, томонлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида ҳам ўзаро англашди ва учинчи раунд музокаралар тез орада ўтказилади, деб баёнот берди.

Киев вокзали. Уруш оилаларни бир-биридан айирмоқда

Путин Украинада ўлган рус ҳарбийлари яқинларига товон пули ваъда қилди

Владимир Путин Украинадаги урушда қурбон бўлганларнинг яқинларига 7 миллион рублдан пул берилишини маълум қилди.

Жароҳат олганларга эса 2 миллион 600 минг рублдан тўланишини айтди.

Шунингдек, Путин Украинада қурбон бўлган доғистонлик жангарига Россия қаҳрамони унвонини берганини маълум қилди ва жанг қилиб юрган ҳарбийларини оқишлади.

Россия 24 февраль тонгидан буён Украинага ҳужумини давом эттирмоқда. Путин таъбирича, бу "ҳарбий амалиёт". Аммо, Украина ва дунё давлатлари буни Украинага ҳужум, деб қораламоқда. Россиядан бу ҳужумни дарҳол тўхтатишни талаб қилмоқда.

Зеленский: гал Латвия, Литва, Эстония, Молдова, Грузия, Польшага келиши мумкин

Украина президенти Зеленский, 3 март кунги чиқишида, агар дунё давлатлари Россияни тўхтатмаса, бу ҳужум Украина сарҳадларидан ошиб, қўшни давлатларга ўтиши мумкин, деб таъкидлади:

"Украинадан сўнг, агар биз йўқ бўлсак, Худо кўрсатмасин, – кейин Латвия, Литва, Эстония, Молдова, Грузия, Польшага гал келиши мумкин. Ва улар шундай давом этади. Дунё ўз қудратини кўрсатиши лозим, жанг қилмасдан, одамларни қурбон бермасдан кўрсатиши лозим. Қудрат – бу дипломатиядир".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG