Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:35
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Вайроналар, ёнғинлар, қурбон бўлган тинч аҳоли

"Настояшее Время" телеканали, Украинанинг Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилган шаҳарлар ва қишлоқлар акс этган тасвирларни тўплади.

Мамлакат бўйлаб, ҳужумлар оқибатида юзага келган вайроналар, яксон бўлган кварталлар, ҳануз ёнаётган уйлар сони соат сайин ортмоқда.

Украина делегацияси Россия вакиллари билан музокара ҳудудига етиб келди

Украина делегацияси Россия вакиллари билан музокараларнинг иккинчи раундини ўтказиш учун Беларусь билан чегарадош ҳудудга етиб борди. Бу хабарни Россия ҳукуматининг ТАСС агентлиги ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия билан музокараларга учиб кетаётган украин делегацияси раҳбари Давид Арахамия билан учишга шайланаётган вертолёт фонида олинган фотосуратни эълон қилган эди.

Украина делегация музокараларнинг иккинчи раундида Россия босиб олган айрим қишлоқ ва туманлардан аҳолининг, ҳеч бўлмаганда аёллар, болалар ва қарияларнинг чиқиб кетиши учун гуманитар йўлак сўрамоқчи.

“Бундан бошқа масалалар вазиятга қараб муҳокама қилинади”- деб ёзди Арахамия Facebook саҳифасида.

Россия билан музокараларнинг биринчи раунди 28 февраль куни бўлиб ўтган эди. Томонлар 5 соатлик музокаралардан сўнг маслаҳатлашув учун тарқаган.

Франция президенти “Путиндан яхшилик кутиш”дан умидини узганини билдирди

Франция президенти Эммануэль Макрон 3 март куни Россия президенти Владимир Путин билан Украина масаласида бир ярим соатлик телефон мулоқоти ўтказганидан сўнг “Путиндан яхшилик кутиш”дан умидини узганини билдирди.

Мулоқот чоғида Макрон Путинга Украинага уруш очиш ортидан “қўпол хато”га йўл қўйганини ва “ўзини ўзи алдаётгани”ни айтган. Макрон бу уруш Россия учун йирик йўқотишлар ва иқтисодий инқирозларга сабаб бўлишини таъкидлаган.

Путин бунга жавобан Россия “ўз курашини давом эттириши”ни ва охиригача ўз нуқтаи назарида собит қолишини билдирган.

Путин билан суҳбатидан сўнг Макрон ”Путин бизни хотиржам қиладиган бирорта сўз айтмади”,- деб билдирди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Макрон “энг мудҳиш воқелар ҳали олдинда”, деб ҳисоблайди.

Путин Украина Кремль талабларини бажармагунича урушни давом эттиришини ва “ўз мақсадига эришишини” айтган. Москва Киевдан Қрим Россия ҳудуди эканини, россияпараст исёнчилар назорати остида ўзларини “ДХР” ва “ЛХР” деб атаб олган ҳудудлар мустақил давлат эканини тан олишини талаб қилаётир.

Украинадан Молдовага қочган ўзбекистонликлар ватанига қачон қайтарилиши маълум эмас

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадан Молдовага ўтган 200га яқин ўзбекистонликни ватанга қайтариш масаласи кейинроқ кўриб чиқилиши ҳақида баёнот берди.

“Молдова томони инсонпарварлик нуқтаи назаридан, фуқаролигидан қатъий назар, ўз ҳудудига кираётган барча шахсларни ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш ва бошқа зарур масалаларда кўмак бермоқда”, - дейилади расмий билдирувда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Молдовага қочиб ўтган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш масаласи “кейинроқ кўриб чиқилади”. Вазирлик айни пайтда Украинадан Польшага ўтган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш устивор эканини таъкидлаган.

Ташқи ишлар вазирлиги 2 март куни Украинадан Польшага эвакуация қилинган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш бўйича 28 февралдан шу кунгача еттита махсус авиақатнов амалга оширилганини маълум қилган эди.

Киевдаги элчихона ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишларини давом эттираётганини урғулаган вазирлик шу пайтгача 1 186 нафар фуқаро ватанига қайтарилганини қўшимча қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG