Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия ҳарбийлари бомбардимон қилган Украинанинг Харьков ва Житомир шаҳарлари

Харьков

Житомир

Житомирдаги туғруқхона.
Житомирдаги туғруқхона.

Apple Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Apple ширкати Кремль Украинага уруш очгани ортидан Россияда ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда ширкат расмийларига таянган ҳолда ABC News хабар берди.

Apple, шунингдек, Россияда мобил тўлов тизими бўлган Apple Pay ва App Store тизимида Россиядан ташқари давлатларда Sputnik ва RTни блоклади.

Энергодар аҳолиси Россия қўшинини шаҳарга киритмади

Украинанинг Энергодар шаҳри аҳолиси Россия ҳарбийларини шаҳарга киритмагани тўғрисида шаҳар мэри Дмитрий Орлов маълум қилди.

Энергодарда Европадаги энг йирик Запарож АЭСи жойлашган. Мазкур АЭС ишчи-ходимлари рус ҳарбийлари йўлини тўсиб қўйган.

“Биз рус ҳарбийларига АЭС ва шаҳар ишончли ҳимоя остида эканини маълумот учун етказдик. Аҳоли уларни шаҳарга бир қадам ҳам киритмаслигини таъкидладик. Улар позициямиздан хабардор бўлишди ва ўз раҳбариятига ҳисобот бериш учун жўнаб кетди”,-деди мэр рус ҳарбийлари билан бўлиб ўтган учрашув тўғрисида.

Россия ҳарбийлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасидаги учрашув маҳаллий вақт билан соат 15:00 (Тошкент вақти билан соат 20:00) да ўтказилади.

“Вазият ўзгариб кетиши мумкин! Ҳамма нарсага тайёр туринглар!”,-деб огоҳлантириди аҳолини Дмитрий Орлов.

Украина Россия аскарлари орасидаги талафотлар 5840 кишига етганини билдирди

Украина Мудофаа вазирлиги 2 март ҳолатига кўра, Россия қўшини тортган талафотлар тўғрисда маълумот берди. Билдирилишича, уруш бошланганидан бери Украинада Россиянинг 5840 аскари ўлди, яраланди ва асирга олинди

Бундан ташқари шу кунгача Россия 211 танк, 862 зирхли техника, 85 замбарак, 40 реактив ўқ отиш тизими, 9 ҳаводан ҳимоя тизими, 30 самолёт, 31 вертолёт, 355 автомашина, 2 та қайиқ, 60 цистерна ва 3 дронни йўқотган.

1 март куни Россия Мудофаа вазирлиги олти кунлик жанглар давомида Украинанинг 1325 ҳарбий объекти, 395 танки ва бошқа зирхли техникаси, 59 та ракета тизими ва 179 та замбарак ҳамда миномётлар йўқ қилинганини билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG