Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:43
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Херсон шаҳри эгалланганини иддао қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Херсон шаҳри ўз қўшинлари томонидан эгаллаб олингани ҳақида баёнот тарқатди. Украина жанубида жойлашган 300 минг кишилик вилоят маркази уруш бошланганидан бери Москва иддаосича эгаллаб олинган энг йирик шаҳар бўлди.

Украина томони шаҳар бой берилганини тасдиқлаганича йўқ, шаҳар мэри Фейсбукда “биз ҳали ҳам Украинамиз”, деб ёзган.

Украинанинг Херсон вилоятида жанглар 24 февралдаёқ бошланган. Эртаси куни россиялик ҳарбийлар стратегик аҳамиятга эга Антонов кўпригини эгаллашга муваффақ бўлишган.

1 март куни мэр Игорь Колихаев шаҳарнинг маъмурий маркази қамалда қолгани, бироқ ҳали ҳам украиналик расмийлар назорати остида эканини билдирган эди.

Харьковда Миллий университет факультетларидан бири ракета зарбасига нишон бўлди

Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашченко Харьковда Миллий университет Социология факультетининг биноси ёнаётганига оид видеони ёйинлади.

Мазкур бино чоршанба куни эрталаб ракета зарбасига нишон бўлган полиция бошқармаси биноси жойлашган кўчанинг нариги томонида эди.

Маҳаллий аҳоли шаҳарда портлашлар содир бўлиб тургани, улар тундан бери тинмагани ҳақида айтмоқда.

Москвада полиция Украина элчихонасига гул олиб борган она-болаларни қўлга олди

Москвада полиция Екатерина Завизион ҳамда Ольга Альтерни уларнинг беш фарзанди билан бирга қўлга олди. Бу ҳақда “Фейсбук”да антрополог Александра Архипова маълум қилди.

Аёллар Украина элчихонаси олдига гул қўйишмоқчи бўлган, болалар эса (уларнинг энг каттаси 11 ёшда) ўзлари чизган “Битсин уруш” ёзувли плакатни кўтариб олишган эди.

Она-болаларни тутиб кетган полициячилар дастлаб уларнинг барчасини автозакда сақлашган, сўнгра ИИБга келтиришган ва телефонларини олиб қўйиб, эрталабгача ҳибсда сақламоқчи бўлишган. Аммо адвокат етиб келиб, ярим тундан кейин оналар билан болаларни ИИБдан олиб чиққан.

Полиция бўлимида Екатерина ва Ольгага ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан таҳдид қилишган. Уларга нисбатан маъмурий баённома тузилган, лекин маъмурий иш айнан қайси моддага кўра очилгани маълум эмас.

Байден: Путин ҳур элнинг иродасини буколмайди

АҚШ президенти Жо Байден Америка Конгресси аъзолари ҳузурида “Мамлакатдаги аҳвол ҳақида”ги йиллик мурожаат билан чиқиш қилди. Президент нутқининг асосий қисми Россиянинг Украинага қарши агрессиясига бағишланди.

Кўплаб сенаторлар ва конгрессменлар Байденнинг нутқини тинглашга Украина байроқлари ёки сариқ-мовий аксессуарлар билан келишган. Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Макарова АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ёнида ўтирган, Конгресс аъзолари уни олқиш билан кутиб олишган.

Байден ўз нутқини ташқи сиёсатдан бошлаган. “Путин хато қилди. У украин халқининг қаршилигига дуч келди. Дунё украинлар матонатига, президент Зеленскийнинг қатъиятига таҳсин ўқимоқда”, деган АҚШ президенти.

Байден АҚШ ва иттифоқчилари томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларни санаб ўтаркан, Россия армиясини заифлаштиришга қаратилган чеклов чораларини алоҳида қайд этган. Оқ уй раҳбари АҚШ ва иттифоқчилари россиялик олигархларнинг жиноятларини текшириш ва улар ўз бойликларини қандай тўплаганини аниқлаш мақсадида махсус гуруҳ тузишга қарор қилганини айтган.

Шунингдек, Байден АҚШ ўз ҳаво ҳудудини Россия учоқлари учун ёпганини эълон қилган. Аввалроқ Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи ва яна бир нечта мамлакат шундай йўл тутган эди.

Байденга кўра, АҚШ Украинани дастаклашда давом этади, бироқ ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. “Путиннинг Украинадаги уруши Россияни заифлаштириб, қолган дунёни кучайтиради. Биз Европа бирлигини, Ғарб бирлигини кўряпмиз. Бу синов даври, бу кунлар ўтиб кетиши учун вақт керак. Аммо Путин ҳур элнинг иродасини бука олмайди”, дея урғулаган Байден Украина мавзусига якун ясар экан.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG