Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:36
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Канада Путин ва россиялик қатор юқори лавозимли амалдорларга қарши санкция жорий қилди

Канада расмийлари расман Россия президенти Владимир Путин ҳамда бу мамлакатнинг бир қатор юқори лавозимли мулозимига қарши санкциялар жорий этди.

Toronto Star нашри хабарига кўра, Путиндан ташқари санкциялар Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, молия вазири Антон Силуанов, мудофаа вазири Сергей Шойгу, адлия вазири Константин Чуйченко ва президент администрацияси раҳбари Антон Вайнога қарши киритилмоқда.

Бундан ташқари, санкция рўйхатида Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг муовини Дмитрий Медведев, бош вазир Михаил Мишустин, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, Москва мэри Сергей Собянин ва Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг номлари бор.

Байден: АҚШ Россия учоқлари учун ўз осмонини ёпади

АҚШ Россия учоқлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқда. Бу ҳақда президент Жо Байден Конгресснинг ҳар икки палатаси олдида йиллик мурожаат билан чиқиши чоғида билдирди.

“Биз ўз иттифоқчиларимизга қўшилиб, Америка ҳаво ҳудудини Россиядан бўлган барча рейслар учун ёпяпмиз”, дея қайд этди Байден.

Аввалроқ мазкур масала бўйича Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатларнинг маслаҳатлашуви бўлиб ўтганди. ЕИ вакиллари америкаликларга Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европа Иттифоқи томонидан ҳаво ҳудудини ёпиш бўйича Россия учоқлари учун жорий этилган тақиқ қарори хусусида кўпроқ маълумот тақдим этишган.

Нобель мукофоти лауреатлари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашди

Нобель мукофоти совриндорларидан 162 нафари Украина қўллаб-қувватланган мактуб остига имзо чекишди. Унда Путиннинг Украинага ҳужуми ўтган асрдаги Гитлер тажовузи билан қиёсланган.

“Нацистлар Германияси шу каби найранглар ва сохта провокациялардан фойдаланган ҳолда 1939 йилда Польшага ва 1941 йилда Совет Иттифоқига бостириб киргани каби президент Путин етакчилигидаги Россия Федерацияси ҳукумати оқлаб бўлмас ҳарбий тажовузни бошлаб юборди – бу қўшни давлат бўлмиш Украинага қарши очилган урушдан бошқа нарса эмас”, дейилган мактубда муаллифлар бу ўринда ҳар бир сўз диққат билан танлангани, чунки улар бу агрессияда Россия халқининг роли борлигига ишонмасликларини урғулаганлар.

“Биз ҳаммамиз бу ҳарбий ҳаракатларни ҳамда президент Путин томонидан Украина мавжудияти легитимлилиги рад этилаётганини қоралаймиз”, деб ёзишган Нобель мукофоти соҳиблари.

Уларга кўра, мунозараларни тинч ҳал қилиш йўли ҳар доим бўлган.​

Путин Россиядан 10 минг доллардан кўп маблағ олиб чиқиб кетишни тақиқлаб қўйди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлган нақд валютани олиб чиқиб кетишни тақиқлаб қўйди. Бунга оид фармон Кремль сайти орқали ёйинланган.

Мазкур тақиқ 2 мартдан бошлаб кучга киради. Аввал 10 минг доллардан кўп маблағни олиб чиқиб кетиш учун декларация тўлдириш кифоя эди.

Путин фармони билан “дўст бўлмаган мамлакатлар”дан келган норезидентларга ва улар назорати остидаги тузилмаларга қимматбаҳо қоғозлар ва кўчмас мулк савдосини амалга ошириш, хорижий инвестициялар устидан назорат бўйича ҳукумат комиссияси розилигисиз рублда кредит олиш ҳам тақиқланган.

Фармон матнида Путин бу вақтинча чораларни “АҚШ ҳамда унга қўшилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дўстона бўлмаган ва халқаро ҳуқуққа зид бўлган хатти-ҳаракатлари туфайли” киритишга қарор қилгани айтилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG