Блэкаутга сабаб бўлган ягона энергоҳалқа нима ва у қандай ишлайди?
Қозоғистон ва Қирғизистон билан бир қаторда Ўзбекистонда ҳам блэкаут юз берди. Мамлакатнинг аҳоли энг тиғиз яшайдиган жанубий, марказий ва шарқий ҳудудлари бир неча соат электрсиз қолган. Расмийлар буни Қозоғистон жанубидаги электр тармоқларида йирик авария содир бўлгани билан изоҳлашмоқда.