Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:51

Трамп Эроннинг ракета зарбалари оқибатида америкалик аскарлар жабр кўрмаганини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп Ироқдаги икки ҳарбий базага Эроннинг ракета зарбалари оқибатида америкалик аскарлар жабр кўрмаганини айтди.

Оқ уй раҳбарига кўра, кўрилган талафот жуда кичик бўлган.

Трамп 8 январ куни Оқ уйдаги чиқишида "токи мен президент эканман Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди", - деб айтди.

Оқ уй раҳбари ўз давлати Эроннинг террор кампаниясига тоқат қилолмаслигини ҳам таъкидлади.

- Буюк кучларимиз ҳар нарсага тайёр, Эроннинг попуги пасайган кўринади, - деди Трамп.

7 январь оқшомида Эрон Ироқдаги икки ҳарбий базага ракета зарбаси берган эди.

Мазкур базаларда “Ислом давлати” экстремистик гуруҳига қарши амалиётлар олиб борган америкалик ҳарбийлар бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Ироқдаги ал-Асад ва Эрбил базаларига ўндан зиёд баллистик ракета отилган.

Аввалроқ Эрон инқилоб посбонлари корпуси вакили мазкур ракета зарбаларининг АҚШ ҳаво амалиёти натижасида ҳалок бўлган Қосим Сулаймоний ўлими учун “аёвсиз қасос”нинг ибтидоси эканини билдирганди.

Қўшма Штатлар вакилларига кўра, эронлик генерал Сулаймоний АҚШнинг минтақадаги объектларига уюштирилган кўплаб ҳужумлар ҳамда янги ҳужум режаларининг ҳозирланиши учун масъул бўлган.

XS
SM
MD
LG