Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:56

25 та сайлов округида 50 номзодга қайта овоз берди


5 январь куни 25 та сайлов округида сайловчилар Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун қайта овоз берди.

Ўтган йилнинг 22 декабрида ўтказилган сайловларда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган депутатликка номзодлар қайта овозга қўйилди.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз беришга қўйилган 50 номзоднинг партиявий мансублиги қуйидагича:

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - 15 нафар;

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси - 11 нафар;

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси - 10 нафар;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси - 9 нафар;

Ўзбекистон Экологик партияси - 5 нафар.

Бу гал номзодларга 50 фоиз овоз олиш шарти қўйилмайди. Кўп овоз олган номзод сайланади. Бундан ташқари, овоз берувчи сайловчиларнинг сони ҳам чекланмаган.

Қайта овоз бериш якунига бағишланган пресс-брифинг Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида, 6 январь, соат 13:00да бўлиши маълум қилинган.

2019 йилнинг 22 декабридаги сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун сайловлар бўлди.

Хусусан, Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрни учун бешта сиёсий партиядан 744 нафар номзод кўрсатилди ва Олий Мажлисга сайланмай қолган айрим номзодлар тарафдорлари натижалар сохталаштирилганини иддао қилди.

Бундай ҳолатларни хориждан эксперт мақомида борган мингга яқин кузатувчилардан айримлари ҳам қайд этди.

Жумладан, 1999 йилдан бери илк бор Ўзбекистон сайловларига 300 дан ошиқ экспертдан иборат тўлақонли миссиясини юборган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ миссиясига кўра, ҳисоблаш жараёни бўйича хулосанинг 42 фоизи салбий характер касб этган, "қонунда белгиланган процедураларга тўлиқ амал қилинмагани, натижалар ўзгаргани кўринган".

“Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилиши ва сўз эркинлигининг кенгайиши мақтовга лойиқ, аммо улар мухолиф партияларнинг йўқлиги, фундаментал инсон ҳақларини менсимаслик ва сайлов кунидаги жиддий қонун бузилишларини ўрнини қоплай олмайди", деди Тошкентдаги матбуот анжуманида ЕХҲТ миссияси раҳбари Тана де Зулуета.

Озодлик радиосига сайловда кузатувчи сифатида иштирок этган қатор манбалар мурожаат қилиб, улар бўлган участкаларда маҳаллий ҳокимият босими остида овоз бериш натижалари сохталаштирилганини даъво қилганди.

XS
SM
MD
LG