Россия бўйлаб 30 октябрда сиёсий қатағонлар қурбонлари хотирланар экан Новосибирск шаҳридаги Музей ушбу шаҳарга бадарға қилинганлар хотиралари ва ҳужжатларини тўплай бошлади.
Бу ҳақда "Сибирь.Реалии" сайти хабар берди.
Музей раҳбарияти шаҳардаги Сталин репрессиялари қурбонлари ҳақида электрон архив яратишни ҳам ният қилган.
Архивнинг дастлабки версияси яратилгач, ҳар бир Новосибирск яшовчиси мустақил равишда маълумот киритиш ёки ўз қариндошлари ҳақида маълумот топиш имконига эга бўлади, дея хабар берди Музей матбуот хизмати.