Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:41

Жавоҳир Синдаров 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери бўлди


Будапешт шаҳрида “First Saturday GM” халқаро турнирида ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.

Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлигида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиб, жаҳон шахмат тарихида украиналик Сергей Карякиндан (12 ёшу 7 ой) кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Осиёда қитъасида эса биринчи энг ёш шахматчи сифатида қайд этилди.

Ўтган йили бошқа бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусаттаров (13 ёшу 1 ой 11 кунлигида) гроссмейстерлик талабини бажара олганди ва бу борада иккинчи кўрсаткични қайд этганди.

XS
SM
MD
LG