Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:49

43 ёшли ўзбек гимнасти Чусовитина Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди


Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинларида спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича баҳсларида ўзбекистонлик афсонавий спортчи 43 ёшли Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди.

Бундан олдин Чусовитина Бокудаги Кубок бахсларида олтин медални олганди.

Чусовитинанинг гимнастикадаги карьераси чорак асрдан бери давом этмоқда.

У қаторасига етти марта олимпия ўйинларида иштирок этган жаҳондаги ягона аёл спортчидир.

Чусовитина 2008 ва 2012 йилларда Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

2018 йилда у Ўзбекистон номидан Риодаги олимпиадада қатнашди.

Чусовитина Озодлик билан суҳбатда 2022 йилда бўладиган Ёзги олимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистонни тамсил этиш нияти борлигини айтган.

XS
SM
MD
LG