Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:17

Мирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олинди


МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов
МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Дилмуродович Тўрақулов ва айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр Александрович ишдан четлаштирилган.

Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди. Икромовнинг 8 февраль куни Озодликка айтишича¸ МХХ расмийлари ўзига бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилганини билдирган.

7 февраль куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларидаги бир-биридан мустақил икки мулозим ҳам айни маълумотни билдирган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган мулозимга кўра¸ Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишда қатнашган барча МХХ зобитлари ишдан четлаштирилган ва улардан шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган. Суҳбатдошга кўра¸ МХХ терговчиси Нодирбек Тўрақуловга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида ҳибс қўлланган.

Озодлик ҳозирча Тўрақуловнинг ҳибсга олингани ҳақида расмий маълумотга эга эмас.

Тўрақулов Бобомурод Абдуллаевни тергов қилган.
Тўрақулов Бобомурод Абдуллаевни тергов қилган.

Президент ғазабига дуч келган МХХ зобити

Сурхондарë вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирида ишлайдиган зобитнинг айтишича¸ Нодирбек Тўрақулов республика МХХсининг Сурхондарë вилоят бошқармаси тергов бўлимида бошлиқ бўлган пайтидаги қилмишлари юзасидан сўроқ қилинмоқда. Суҳбатдош таъкидича¸ Тўрақулов президент жорий йил 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида айни вилоят МХХ бошқармаси фаолиятини танқид қилгани ортидан қўлга олинган.

- Тўрақуловнинг 2015 йилда Сурхондарëда қилган қилмишлари фош бўлиб лавозими пасайтирилган эди. Мирзиëев даврида у эски алоқаларини ишлатиб республика МХХ тергов бошқармасига ишга кириб олган эди¸ дейди маҳаллий мулозим.

Унга кўра¸ Тўрақулов Сурхондарё МХХ бошқармасида ишлаган пайтида ўз қариндошларига вилоятдаги фойда келтирадиган корхоналарни олиб берган:

-Тўрақулов асли андижонлик бўлиб, у собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров акасининг қизига уйланган. У киши Сурхондарё вилоят МХХБга ишга келгандан сўнг “Сурхон озиқ-овқат таъминоти” ОАЖ эгаси Эркин Норқобиловнинг қизини акасининг ўғлига олиб берди. Шундан кейин Тўрақулов вилоятдаги тадбиркорларнинг молу мулкларини турли йўллар билан тортиб олиб¸ қудаси Эркин Омонович тасарруфига ўтказди¸ дейди маҳаллий мулозим.

Бу иддаони тасдиқлаган Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган мулозимга кўра¸ Тўрақулов Сурхондарё вилоят «Холодильник» ташкилотини ва вилоятнинг турли туманларида ҳар бири 4,5 миллиард сўм турадиган 12 та “Метан” ва 12 та “Пропан” "заправка"ларини рейдер йўли билан қудаси Эркин Норқобиловга олиб берган.

Озодлик Сурхондарё вилоят «Холодильник» ташкилотинининг шу кунда ҳам МХХ зобити Тўрақуловнинг қудаси Норқобилов мулки эканини аниқлади. Озодликка маълум бўлишича¸ Чегара ҳарбий қўшинларига озиқ – овқат маҳсулотлари “Холодильник” ташкилоти орқали таъминланади.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ шу кунларда МХХ зобити Тўрақуловнинг 2014 йилда «Шўрчи Дон маҳсулотлари» заводини зўрлик билан жиянига олиб бергани ва «Денов ароқ вино заводи» эгаларини қийноққа солгани борасидаги эпизодлар бўйича текширув кетмоқда.

Мирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:10 0:00

МХХнинг Сурхондарë вилоятини талон-тарож қилгани ҳақида вилоят фаоллари билан 19 январь кунги учрашувда мамлакат президенти ҳам гапирган эди :

- Қанча оғир бўлмасин¸ бу Сурхондарëга тааллуқли. Сурхондарë чириб кетган бу масалада. Битта бизнесмен келмагани шу учун. Булардан қўрқиб келмаган. Келдими¸ дарров қамарди. Бу палончини одами¸ бу пистончини одами. Бу ҳокимнинг пул берадиган одами. Сан кимсан? Сан пул бермайдиганмидинг? Ғуломов деган иплосинг, у сотқининг пора бошида ўзи ўтирардику, - дейди Озодлик ихтиëрига юборилган аудиоëзувда президент жумладан.

Озодлик билан суҳбатлашган мулозим президент таъкидлаган “ҳокимни тазйиқ қилган МХХ бошлиғи” 2017 йилда республика МХХ раисининг 1-ўринбосари Шуҳрат Ғуломов билан бир купеда жиноий жавобгарликка тортилган:

- Президент 2017 йилгача Сурхондарë вилоят МХХ бошқармаси бошлиғи бўлган Ибрагимов Нодиржон Эргашевич ҳақида гапирди. Нодиржон Эргашевич 2017 йили кенг кўламда наркобизнесни кришовать қилган¸ деган айб билан Тошкентдаги «Гвардейский» изоляторига олиб кетилганидан кейин срок олди. Уни республика МХХ раиси ўринбосари Шухрат Ғуломов тузган ОПГ (уюшган жиноий гуруҳ) аъзоси деб айблашди. Лекин Сурхондарë МХХ тергов бўлими бошлиғи Нодирбек Тўрақулов бу ғалвалардан анча олдин кичик бир ҳайфсан билан қутулиб қолди. Эски алоқаларини ишга солиб республика МХХга ишга жойлашди. Президентнинг Қизириқдаги разносидан кейин Тўрақуловнинг эски айбларини эслаб қолишди¸ дейди мулозим.

Кейинги икки ой ичида Ўзбекистон МХХси мамлакат президенти танқид нишонига айланди.

22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма йиғилишида илк бор маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, жумладан, Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилган эди.

Айни йиғинда президент Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати вазифалари ва ваколатларини тартибга солувчи "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф қилганди.

XS
SM
MD
LG