Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:17

МХХга ишонмаслигини айтган Мирзиëев генерал Ғуломовни сотқинликда айблади (ВИДЕО)


Президент Шавкат Мирзиëев.
Президент Шавкат Мирзиëев.

7 февраль куни Озодлик ихтиëрига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига билдирган кескин айбловлари ëзилган аудио келиб тушди. Президентнинг 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида қилинган бу баëнотини ушбу йиғин иштирокчиларидан бири тақдим этди.

Президент сафари ҳақида расмий матбуот ўша куниëқ хабар берган бўлса-да¸ бевосита Мирзиëевнинг чиқиши¸ хусусан¸ унинг МХХ ҳақида айтган гаплари ҳозирча жамоатчиликка тақдим этилгани йўқ.

Илк бор Озодликда эълон қилинаëтган бу аудиоëзувда Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизматининг йиллар давомидаги фаолияти ҳақида ниҳоятда қаттиқ ғазаб билан гапиради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00
Бевосита линк

“Погонингни юлиб ташлайман!”

Сурхондарë вилоят фаоллари билан 19 январь кунги учрашувда Шавкат Мирзиëев мамлакат¸ хусусан¸ Сурхондарëда Миллий хавфсизлик хизматининг мутлақ ҳокимиятини тугатганини айтади:

- Булар ҳали халқнинг қадрига етмаган. Буларга ойлик бериш¸ погон бериш (га лойиқ -таҳр.) бирорта иш қилгани йўқ булар. Буларнинг ўзининг махфий иши бор¸ бу махфий иши менга боғлиқ. Ман билан гаплашсин энди оддий ҳокимнинг орқасидан қувлаб юриш (ўрнига -таҳр.) ¸ у замон тугади. Ҳоким менинг вакилим. Нима эмиш¸ битта ноинсоф¸ битта районнинг СНБсини бошлиғининг машинасини обгон қипти ҳокимни машинаси¸ бориб уни қамаб қўйипти. Э¸ кимсан ўзи сан? Ким санга бу ваколатни берди? Сани погонингни олиб ташлайман керак бўлса! Бу замон ўтиб бўлди Сурхондарëда! -дейди Озодлик ихтиëрига юборилган аудиоëзувда президент жумладан.

МХХга ишонмаслигини айтган Мирзиëев Ғуломовни сотқинликда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:33 0:00

(Сурхонлик тадбиркорлардан бирининг Озодликка айтишича¸ президент Бойсун туман собиқ ҳокими Панжи Тангриевни назарда тутмоқда.

Тангриев¸ 2014 йилнинг 19 апрелида МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан маҳаллий тадбиркорлар берган кўрсатма асосида ҳибсга олинган эди.)

“МХХга ишонмайман! Уларнинг маълумоти менга керакмас!”

Каримов даврида кўплаб ҳокимларнинг МХХ фитнаси қурбони бўлгани¸ қолганининг маҳаллий МХХ раҳбарларидан қўрқиб яшаганини гапирган Мирзиëев¸ ҳокимларга энди МХХ замони тугагани ва “кўкрак кериб¸ давлат ва халқ учун ишлаш”пайти келганини айтади:

- Нима учун манга алам қилади. Ман 13 йил бош вазир бўлганман. Ман бу ердаги обстановкани биламан. Ҳоким ҳеч киммасди. Ҳамма вилоят ҳокими уларнинг (МХХ маҳаллий раҳбарлари назарда тутилмоқда – таҳр.) кабинетида эди. Салгина гап кўтарса¸ ғийбат қилиб дарров ишдан опташарди. Бу ўғри¸ бу тўғри. Жуда бўлмаса ¸ битта ғийбатти бўйнига қўярди улар. У замон тугади. Ман бирортасига ишонмайман. Манга бирортасининг буларнинг маълумоти керак эмас. Шуни билинглар. Кўкрагингни кекиб (кериб -таҳр.) тўртта раҳбар (ҳоким¸ прокурор¸ ИИБ ва солиқ раҳбари – таҳр.) ишла¸ ватан учун ишла¸ халқ учун ишла. Ҳеч киммас улар. Уларга у ваколатни берган у одам йўқ ҳозир¸ дейди Шавкат Мирзиëев.

"У одам йўқ ҳозир" деганда Мирзиëев марҳум президент Ислом Каримовними¸ ëки МХХ раҳбарларини назарда тутаëтганини мавҳум қолдиради.

(МХХнинг 23 йиллик раиси Рустам Иноятов Қизириқдаги мажлисдан 11 кун ўтиб¸ 31 январь куни лавозимидан бўшатилди - таҳр.)

“Ғуломов – сотқин¸энг катта порахўр!”

Озодлик ихтиëрига берилган аудиоëзувда президент Мирзиëев¸ Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ 1-ўринбосари¸ генерал Шуҳрат Ғуломовни ҳам тилга олади:

- Қанча оғир бўлмасин¸ бу Сурхондарëга тааллуқли. Сурхондарë чириб кетган бу масалада. Битта бизнесмен келмагани шу учун. Булардан қўрқиб келмаган. Келдими¸ дарров қамарди. Бу палончини одами¸ бу пистончини одами. Бу ҳокимнинг пул берадиган одами. Сан кимсан? Сан пул бермайдиганмидинг? Ғуломов деган иплосинг, у сотқининг пора бошида ўзи ўтирардику! дейди ғазаб билан президент.

МХХ раисининг собиқ 1-ўринбосари Шуҳрат Ғуломов¸ МДҲ ва ШҲТ хавфсизлик йиғинларида Ўзбекистонни тамсил қилиб келган.
МХХ раисининг собиқ 1-ўринбосари Шуҳрат Ғуломов¸ МДҲ ва ШҲТ хавфсизлик йиғинларида Ўзбекистонни тамсил қилиб келган.

2007 йили ўшандаги президент томонидан мамлакатнинг энг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган 53 яшар Шуҳрат Ғуломов¸ МХХ даги каръерасини айнан хизматнинг Сурхондарë вилояти бошқармаси лавозимидан бошлаб¸ уни расман яна айнан шу вилоятда тугатган.

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларидаги бир-биридан мустақил мулозим Озодликка президент Мирзиëевнинг Шуҳрат Ғуломовни генераллик рутбасидан маҳрум қилиб¸ унинг устидан жиноий иш очиш ҳақида буйруқ бергани ва МХХ собиқ генералининг махсус тергов изоляторида сўроқ қилинаëтганини билдирган эди.

Қатор минтақавий нашрлар¸ 10 август куни Ўзбекистон Олий ҳарбий суди Шуҳрат Ғуломовни конституцион тузумга тажовуз ва наркотиклар контрабандасини уюштиришдан тортиб оғир иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб¸ Каримов даврининг энг қудратли генералларидан саналган Ғуломов устидан умрбод қамоқ ва давлатдан ўғирланган миллиард доллардан ошиқ маблағни қайтариш ҳақида ҳукм чиқарганини хабар қилди.

Ҳозирча Озодлик ихтиëрида бундай ҳукмни тасдиқловчи расмий ҳужжат йўқ. Озодлик 7 февраль куни гаплашган Ўзбекистон ҳуқуқ тизими мулозимлари Ғуломовнинг “Жаслиқ”қа жўнатилгани¸ айни пайтда¸ лозим кўрсатмалар олиш учун баъзан Тошкентдаги махсус изоляторга олиб келиб турилганини иддао қилди.

Мирзиëeв қаҳрига учраган генераллар

22 декабрь куни Олий Мажлисда қилган чиқишида президент Мирзиëев¸ собиқ Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевни сотқинликда айблаб¸ Аҳмадбоев ва яна бир генералнинг погонини юлиб ташлаганини айтган эди.

Президент погонини юлган генерал¸ собиқ Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев.
Президент погонини юлган генерал¸ собиқ Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев.

19 январь кунги Қизириқдаги йиғилишда Ғуломовни ҳам сотқинликда айблаб¸ мххчиларнинг погонини юлишини айтиш орқали президент Мирзиëев¸ погони юлинган иккинчи генерал Шуҳрат Ғуломов экани ва иккаласи ҳам сотқинликда айбланаëтган бу икки генералнинг бир иш доирасида жазолангани ҳақидаги норасмий хабарларни тасдиқлади.

Икки генерал иши ҳақида Озодликка гапирган ҳукуматга яқин мулозим¸ уларнинг Мирзиëевга қилган “хиëнати”ни изоҳлаган эди.

"Аҳмадбоев МХХ раисининг ҳозирда собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов топшириғига кўра¸ 2016 йил май ойидан 201 7 йил январь ойига қадар слежка қилган (кузатиб юрган) ва ИИВ 7-бўлимининг ҳозирда собиқ бошлиғи Алишер Холматовга Шавкат Мирзиëевнинг телефон сўзлашувларини эшитишни топширган. Бу нарсадан хабар топган Шавкат Мирзиëев президент лавозимига ўтирганидан роппа-роса бир ой ўтиб, Аҳмадбоев ва МХХ раисининг собиқ ўринбосари¸ ўша пайтда генерал-лейтенант рутбасида бўлган Шуҳрат Ғуломовни ишдан бўшатди. Телефон сўзлашувларини амалга оширган Алишер Холматов ҳам ишдан олиб ташланди¸" деган эди 2017 йил декабрида Озодликка шахси очиқланмаслиги шарти билан гапирган мулозим.

7 февраль куни Озодлик гаплашган Тошкент ҳокимиятига яқин мулозим¸ Шуҳрат Ғуломовнинг президент Шавкат Мирзиëев телефон суҳбатларини махфий тарзда ëзиб олишдан ташқари¸ Каримов ўлимидан бир неча ой олдин унга ўшандаги бош вазир Мирзиëевга қарши жиддий компромат олиб кирганини иддао қилди. Озодлик ихтиëрида ҳозирча бундай иддаони та тасдиқлаш ва на инкор қилиш имкони бор.

XS
SM
MD
LG