6 декабрь куни Тблисида Микаил Саакашвили асос солган партиянинг 3 мингга яқин аъзоси собиқ президентнинг Украинадан Грузияга экстрадиция қилинишига қарши намойишга чиқди.
Намойишчилар агар Саакашвили Грузияга экстрадиция қилиниб, ҳибсга олинса, мамлакатда оммавий намойишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
5 декабрь куни Украина полицияси ҳозирги кунда Украина мухолифатига етакчилик қилаётган Саакашвилининг Киевдаги квартираси эшигини бузиб кириб, уни ҳибсга олди. Аммо кейинроқ Саакашвили тарафдорлари уни полиция машинасидан чиқариб олишга муваффақ бўлди.
Саакашвилига Украинада қўйилган айбловларнинг унга ватани Грузияда қўйилган айбловларга алоқаси йўқ.
Грузияда Саакашвили намойишчиларни зўравонлик билан тарқатилиши ҳамда хусусий телеканалга рейд қилинишидаги иштироки учун қидирувга берилган.
Украинада эса унга ағдарилган президент Виктор Януковичга алоқадор жиноий тўдадан молиявий ёрдам олиш айблови қўйилган.
Сиёсатчи ҳар икки давлатда унга қўйилган айбловларни рад этиб, улар сиёсий айбловлар эканлигини айтиб келади.