Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:47

“Мирзиёевни ҳам “ўзбеклаштириш”га улгурдикми ёки ўзи "ўзбек"миди?”


Озодликка келган ва қуйида эълон қилаётганимиз мактуб муаллифи “ўзбеклаштириш”, дер экан, киноя қилаётгани аён кўриниб турибди. Хат муаллифи фикрича, “ўзбеклик” йўқни бор, синиқни бутун, қийшиқни тўғри қилиб кўрсатишга уринишдир,“ўзбеклик” хушомаддир. Бe - хат муаллифининг фикри. Балки бундай эмасдир? Хатни ўқиб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

***

Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи пайти мен шуни англадимки, бу ташрифнинг Қорақалпоғистонга, Қашқадарёга қилган олдинги ташрифларидан фарқи - у оддий халқдан яна иҳоталана бошлади.

Иҳоталаниши унинг Каримовга ўхшаб ўзига олдиндан маршрутлар, борилажак хонадонларни белгилаб олганидан кўриниб турибди.

Эҳ, Шавкат Миромонович, Каримовнинг ҳам вилоятларга боришидан олдин у ерларда шундай тайёргарлик кўрилар эди, ҳатто президент келадиган йўллардан пашша учиб ўта олмас эди.

Сиз ҳам шуни бошлабсизда, жаноб Президент! Ўзи маълум эди олдиндан Сизнинг дўқ-пўписларингиз, порталингиз ҳам ўйинчоқлиги.

Эҳ, ёки Сизни биз ўзбеклаштириб улгурдикми?!

Порталга ёзган билан фойдаси йўқ, ҳокимни бўшатган билан фойдаси йўқ, барибир ўша свет ва газ ўчиб турибди, заправкаларда эса бензинлар ҳамон тақчил.

Дунёда нефть сув текин, ёнгинамизда эса нефтга бой Қозоғистон бор, катта-катта 2-3 нефть тозалаш заводларимиз бор, лекин бензин қўлга ўтиб кетган.

Кўрамиз, ҳали бориб-бориб, бола-чақамиз билан Россияга мардикорчиликка жўнаб кетсак керак.

XS
SM
MD
LG