Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:35

OzodMaktub: Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга оёғимизга кишан солингандек борамиз


Эътиборингизга Озодликка Қорқалпоғистоннинг Элликқалъа туманида ишлайдиган врачдан келган хатни ҳавола қилаяпмиз. Исми айтилмаслигини сўраган муаллифнинг врач ҳаёти тўғрисидаги мактубини унинг ҳамкасблари ўқиб, фикр билдиришар...

***

Худо хоҳласа, 10 кундан кейин мактабларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик тугайди. Бу диспансер-кўрик март ойида бошланган ва ҳафтасига 3 кун - жуфт кунлари мактабларга қатнадик. Бундай кўрик 4 йилдан бери давом этаётибди.

Бизлар кўрикка бориб, жааа топилмас касалларни топаётганимиз йўқ, фақат бу ортиқча даҳмаза – расмиятчилик, холос. Бизга ҳам, мактаб муаллимларига ҳам.

Бундан сўнг эса, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бориб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказамиз. Бу ҳам то сентябргача давом этади.

Қисқаси, биз вилоятлардаги врачларнинг йиллик иш фаолиятимиз қуйидагилардан иборат: баҳор ва ёзда мактаб ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказамиз - оёғимизга кишан солингандек борамиз бу кўрикларга, сўнгра май, июнь ойларида пахтани ўтоқ қилиш, яганалаш, сентябрь-октябрь ойларида эса пахта йиғим терими.

Кеч куз ва қишда эса, қишга тайёргарлик. Бунда бизнинг ғамимиз саксовул, кўмир сотиб олиш ва пропан баллонларни заҳиралашлардан иборат бўлади.

Бундан бир ҳафта олдин бизнинг туманимиз ҳокими ишдан олинган эди, кеча Мусо Ерниёзов ( Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси Раиси – таҳр) келиб туманга янги ҳокимни тайинлаб кетди, энди туманга Саидаҳмад (Авезов Сейдамат Сейдалимович – таҳр.) исмли киши ҳоким бўладиган бўлди. У одам олдин электр таъминоти бўлимида министр (Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятини бошқаруви раиси – таҳр.) бўлиб ишлаган эди. Ундан олдин эса Элликқалъа тумани электртаъминот бўлими бошлиғи эди.

XS
SM
MD
LG