Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:32

Тугаётган 2019: Сўкишини қўймаган ҳокимлар, кўча тўсган аҳоли, руҳий диспансердаги блогер...


Британияда чиқадиган The Economist ҳафталиги Ўзбекистонни йил мамлакати, деб топди. Нашр назарида Ўзбекистон Каримов даври тоталитаризми билан киндигини узган ва очиқлик сари йўл тутган.

Кечаëтган йилда "Жаслиқ" қамоқхонаси ёпилгани ҳам мамлакатнинг “Каримов зулматидан узоқлашаëтганига” мисол қилиб келтирилади. Айни пайтда Озодликнинг “Қурултой” дастурида қатнашган эксперт ва фаоллар кечаëтган йил сиëсий ва инсоний эркинликлар борасида муаммолар билан тўлиб тошганига эътибор қаратишди.

Қурултой дастури: 2019 йилга бир назар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:58:42 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонда туриб сайлов жараëнларини ëритган “Америка ввози" журналисти Навбаҳор Имомова Шавкат Мирзиёевнинг ҳали-ҳануз “Каримовни танқид қилмаганига” эътибор қаратди:

- Каримов меросини қоралади. Аммо Каримовнинг номини абадийлаштирди. Шу парадокс 2019 йилда ҳам давом этди¸ - деди журналист.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти таклифи билан Германияда сафарда юрган журналист Бобомурод Абдуллаев назарида 2019 йил “Мирзиëев даврининг дастлабки икки йилига қараганда эркинлик чекланган йил“ бўлган:

- Мана блогер Нафосат Оллошукурованинг олдин қамалиб кейин руҳий диспансерга ташланиши. Ëки уй бузилишларни танқид қилган блогер Фарида Шарифнинг ўғли калтакланиши 2019 йилда рўй берди.

Техника фанлари номзоди¸ сиëсий фаол Мирза Анвар Ҳамидов 2019 йилда Ўзбекистон Кремлнинг хатарли лойиҳаларига яқинлашганини танқид қилди.

Самарқандлик мухолифат фаоли Равшан Содиқов мухолифат партияларининг сайловда қатнашиш талабига рад жавоб берилгани “сиëсий ислоҳот йўқлигидан далолат” бўлганини айтди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG