Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:30

Хоразмда суд блогер Нафосат Оллошукуровани руҳий беморлар касалхонасида қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди  


Блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова
Блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова

27 ноябрь ​куни Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди руҳий касалликлар диспансерига ётқизилган блогер Нафосат Оллошукуровани озод қилиш ҳақидаги унинг адвокати сўровини рад этди ва уни шифохонада номаълум муддатга қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ижтимоий тармоқларда Шабнам Оллошукурова номи билан танилган блогер Нафосат Оллошукуровани ҳимоя қилаётган "Симай" адвокатлик бюроси юристи Умид Давлатовнинг Озодликка айтишича, унинг мижози ишини ​Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ўтказилган сайёр маҳкамада кўрган:

- Суд диспансернинг учта шифокори иштирокида 27 ноябрь куни ўтказилган қайта комиссия хулосасига таяниб Нафосатни шифохонада қолдириш керак, деб ҳукм чиқарди. Шу комиссия хулосасида ҳозирча Нафосат Оллошукурова даволаниши кераклиги таъкидланган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк


Маҳкамада Нафосат Оллошукурованинг ўзи ҳам қатнашган.

Умид Давлатовга кўра, Оллошукурова маҳкаманинг қароридан норози бўлган ва бу юзадан Олий судга шикоят қилажагини айтган:

- Нафосатнинг кўриниши яхши эди. У ҳамма саволларга жавоб берди. Суднинг қароридан норози эканини айтди, Олий судга шикоят қиламан, деди. Эндиги қадам Олий суд бўлади.

32 ёшли Оллошукурова хоразмлик шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юришини” ëритгани ортидан 10 кунга қамалган ва орадан 3 кун ўтиб, Урганч туманида жойлашган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерига ëтқизилган эди.

"Симай" адвокатлик бюроси юристи Умид Давлатовнинг Озодликка айтишча, 28 ноябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ўтказган сайёр маҳкамасига Нафосат Оллошукурованинг онаси Холжон Давлетова ҳам Тошкентдан етиб келган:

- Бугун Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганидан буён илк бор онаси билан учрашди. Шу пайтгача онаси Тошкентда Нафосатнинг эгизакларига қараётганди.

Мустақил журналист ва блогернинг руҳий муолажага мажбурланиши қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан қораланмоқда.

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Хьюман Райт Вотч каби ўнлаб нуфузли ташкиотлардан таркиб топган «Cotton Campaign» халқаро коалицияси 20 октябрь куни Нафосат Оллошукуровадан тақдиридан ташвиш билдирилган баëнот тарқатган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚҚ) Ўзбекистон маъмурларини руҳий касалликлар диспансерига ётқизилган блогерни зудлик билан озод қилишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG