Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:22

Мактаб раҳбарияти ўқувчи калтакланганини яширишга уринаяпти (ВИДЕО)


Мактаб раҳбарияти ўқувчи калтаклангани воқеасини яширишга уринаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган видеолардан бирида ўқувчи боланинг йиғламсираб ўтириб, ўқитувчиси урганини гапириб бергани акс этган.

Озодлик аниқлашича, воқеа бир ҳафта олдин бўлган, видеодаги ўқувчи Андижон вилояти Асака туманидаги 30-мактабда ўқийди.

Озодлик суриштируви давомида мактаб раҳбарияти дастлаб калтаклаш воқеасини тасдиқлади, бироқ кейинчалик уни ҳаспўшлашга уринди.

Тармоқларда “3-синф ўқувчиси ўқитувчиси томонидан калтакланди” сарлавҳаси остида тарқалган 2 дақиқалик видеода бир боланинг йиғламсираб ўтириб, шимини тикаётгани акс этган. Уни кадр ортида кимдир саволга тутади. Савол-жавоблардан англашилишича, ўқувчи мактабда синфдошларидан бири билан жанжаллашиб қолган ва жанжал устига келган, ўқитувчиси уни урган.

“Шапалоқ солди икки марта”, дейди бола йиғламсираб.

Видеодаги суҳбатдан маълум бўлишича, боланинг оиласи камбағал бўлиб, унинг мактабга киядиган ягона шими ҳам синфдоши билан жанжал пайти йиртилган.

Видео давомида бола яна ўқитувчисини ёзғиради:

“Мени кўппак деди. Нима ҳаққи бор, мени ҳақорат қилишга, уришга? География дарсига киришдан кўнглим қолди”.

7 октябрь куни Озодлик ўтказган суриштирувлари натижасида видеодаги бола Андижон вилоят, Асака туманидаги 30-мактабда ўқиши маълум бўлди. Бироқ у 3-синфда эмас, 7-синфда ўқийди.

Воқеа тафсилотларидан хабардор 30-мактаб ходимларидан бирининг айтишича, воқеа бир ҳафта аввал география дарсида содир бўлган.

“Cинфдошлар орасида келишмовчилик чиқиб, жанжаллашиб қолишган. Жанжал устига келган география ўқитувчиси ўша болага бир- икки шапалоқ туширган. Ўзи кейинги пайти география ўқитувчиси устидан нимагадир шикоят кўпайиб кетди. Ўтган ой ҳам 5-синф ўқувчисининг ота-онаси “география ўқитувчиси боламни урди деб, завуч олдига шикоят қилиб келишганди”, деди исмини очиқламаётганимиз 30-мактаб ходимларидан бири.

30-мактабнинг ўқув ишлари бўйича мудири Шарифа опа (Фамилияси Озодликка маълум эмас) география ўқитувчиси Н. Э. устидан сентябрь ойининг бошида ота-оналардан бири томонидан шикоят бўлганини тасдиқлади. Бироқ ўтган ҳафтадаги калтаклаш воқеасидан бехабарлигини айтди.

Озодлик Н. Э.нинг мобил телефонига 7 октябрь куни бир неча бор қўнғироқ қилди. Бироқ гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Мактаб директори Гулчеҳрахон Мирзааҳмедова 7 октябрь куни дастлаб калтаклаш воқеасини Озодликка тасдиқлади.

“Ҳозиргина кўрдим видеони. Н.ни кабинетимга чақиртирдим. Мана ўзи ҳам кириб келди. Боланинг ота-онасини ҳам чақиртирдим. Ҳозир ҳаммасини ҳал қиламиз. Бирпас туриб, қўнғироқ қилинг”, деди Гулчеҳрахон Мирзааҳмедова.

Бироқ орадан “бирпас” ўтиб ҳам, бир соат ўтиб ҳам Мирзааҳмедованинг ўчирилган телефони ёқилмади.

“Бирпас” дан кейин нима бўлганини воқеа тафсилотларидан хабардор асакалик йигит Озодликка етказди.

“Мактаб раҳбарияти калтаклаш воқеасини йўққа чиқаришга ҳаракат қилаяпти. Болани видеога олган одамни топиб, унга босим қилишибди. Унинг уйига ўқитувчилар бостириб, бориб, видеони Интернетдан олиб ташлашни буюришибди”, деди асакалик йигит.

Жорий йилда Халқ таълими вазирлиги йўлга қўйган мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳа 30-мактабда ҳам йўлга қўйилган. Буни 30-мактабнинг ўқув ишлари бўйича мудири Шарифа опа таъкидлади.

“Ҳамма ўқитувчи билан гаплашилган. Ўқувчиларга зўравонлик қилишга ҳеч бир ўқитувчининг ҳаққи йўқ. Ҳатто улардан кафолат хатларигача олганмиз”, деди Шарифа опа.

Вазирлик расмий сайтида айтилишича, “Мактабларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси”, деб номланган лойиҳа шу йилнинг февралида бошланган.

Айтилишича, бу лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилади ва зўравонликни олдини олишга қаратилган ўқув материаллари Ўзбекистон шароити ва қонунчилигига мослаштирилади. Лойиҳада европалик мутахассислар ҳам иштирок этиши айтилган.​

Мактаблардаги зўравонлик

Ўзбекистон мактаб ва коллежлари ҳамда болалар боғчаларида ўқувчи ва тарбияланувчиларни ўқитувчилар калтаклагани ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган.​

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Челак шаҳридаги (Самарқанд вилояти) 79- ўрта мактаб, 3- синф ўқувчиси синф раҳбари томонидан калтаклангани юзасидан участка нозири ҳамда Пайариқ туман халқ таълими бўлими текширув бошлади.

Самарқанднинг Челагида 3- синф ўқувчисини ўқитувчиси калтаклади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 141-мактабнинг 9-синфида ўқитувчи ўз ўқувчиларини ураётгани акс этган видеони Озодлик эълон қилганидан сўнг ўқитувчи ишдан ҳайдалди.

Ўқитувчи ўқувчини урди. Озодлик суриштируви давомида ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00

4 апрель куни эса Хоразм вилояти Хазорасп тумани Питнак шаҳридаги 3-сон ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси Достон Султонов "Миллий истиқлол ғояси фани"дан дарс берувчи ўқитувчиси калтаклаб, тан жароҳати етказгани ҳақда Озодликка шикоят қилган эди. Зўравон ўқитувчи бир ҳафта ўтиб ишдан олинди.

Хоразмлик 13 ёшли ўқувчи устози аёвсиз дўппослагани ҳақида Озодликка шикоят қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк


Хоразм вилояти Боғот туманидаги спорт мактаб интернати спорт мураббийси эса март ойида ўқувчини уриб комага туширгани ортидан жазога тотилди.

Ўзбекистон дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола
Ўзбекистон дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола

XS
SM
MD
LG