“Оғзини тўлдириб “ун танқис бўлмайди” деган раҳбарлар, ун қани!”

Сурхондарё вилоят, Ангор туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Эркин Гаппаров, карантин бошланганидан бери савдо дўконларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган унни топиш имконсиз бўлиб қолганидан арз қилди.

“Карантин бошланиб, одамлар қоплаб ун олишни бошлашганда раҳбарлар Ўзбекистонда ҳеч қачон ун танқис бўлмайди, деб оғзини тўлдириб айтган эди. Мана бир ойдирки, дўконларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир қопи 140 минг сўм турадиган ун кўринмай қолди. 215 минг сўмга қозоқ уни турибди, лекин уни сотиб олишга кўпчиликнинг қурби етмайди. Халқ қийналиб қолди, илтимос, катталар бу асосий муаммога эътибор беринглар!”

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Оғзини тўлдириб “ун танқис бўлмайди” деган раҳбарлар, ун қани!”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!