Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:24

"Коронавирус шароитида “Оҳангароншифер” ишчиларини тўрт ойдан буён маошсиз қолдирмоқда"


2019 йилнинг июлида ҳам ишчилар иш ҳақи тўланмаганидан норозилик билдирган эди.
2019 йилнинг июлида ҳам ишчилар иш ҳақи тўланмаганидан норозилик билдирган эди.

“Оҳангароншифер” акциядорлик жамияти раҳбарияти тўрт ойдан буён ишчиларнинг маошини бермаяпти.

Бу ҳақда Озодликнинг OzodMikrofonига “Оҳангароншифер”нинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Озод Хушназаров хабар қилди.

Хушназаровнинг фикрича, жамият акциялари назорат пакети эгаси корхонани синдирмоқчи. Бу фикрини ифодалар экан, Озод Хушназаров, жумладан, бундай деди:

“2019 йил 1 декабрдан корхона ишламаяпти. Шу бугунгача ишчилар тўрт ойлик иш ҳақини ололгани йўқ. Корхонанинг 54 фоиз акцияси Ўзбекистон давлат активлари бошқариш агентлиги ихтиёрида. Биз бу жанобларга хом ашё бўйича кредит сўраб мурожаат қилганмиз, лекин ҳал бўлмади. Иш ҳақи сўраб қилган мурожаатларимизга ҳам жавоб бермаяпти. Банкларга иш ҳақига кредит сўраб мурожаат қилсак, улар хом ашёга кредит олсаларинг кейин берамиз дейишяпти. Хуллас, бизни коронавирус билан боғлиқ мана шундай оғир кунларда сунъий банкрот қилиб, корхонани йўқ қилишмоқчи. 400 ишчининг тақдири нима бўлишини ҳеч ким ўйламаяпти. Президентимиз бундай оғир кунларда банкрот қилманглар, одамларни иш билан таъминланглар деб турган бўлса ҳам, лекин агентлик халқ хўжалиги учун муҳим бўлган шифер заводини йўқ қилмоқчи”.

Коронавирус шароитида “Оҳангароншифер” ишчиларини тўрт ойдан буён маошсиз қолдирмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:50 0:00
Бевосита линк


“Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ишчиси 2019 йилнинг 19 июлида завод дарвозасини пайвандлаб қўйиб, завод директори ва юк машиналарининг кириш-чиқишини тўсиб қўйгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг, ишчиларнинг уч ойлик маоши тўлаб берилган эди.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG