Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз амири Усмон Одилнинг “шаҳодатга эришгани” ҳақида хабар тарқатди.
Мазкур маълумот ЎИҲга тегишли экани айтиладиган www.furqon.com сайтида ҳаракатнинг расмий нотиғи Яҳё Ҳикматий номидан ёйинланган.
3 август куни чоп қилинган баёнотда 35 ёшли Усмон Одилнинг қачон ва қай шароитда дунёдан ўтгани ҳақида тафсилотлар очиқланмаган.
“Ҳаракатимизнинг асосчиси шаҳид Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” раҳимаҳуллоҳдан кейин Усмон Одил биродаримиз унинг ишини муносиб равишда давом эттирди ва содиқларимиз қаторида ўз жиҳодий сангарида кўпдан бери орзу қилиб келган шаҳидлик мақомига етишди”, дейиш билан кифояланилади ЎИҲ баёнотида.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати лидери Тоҳир Йўлдош ҳалок бўлганидан кейин (2009 йил) бу ҳақда 2010 йил августида эълон қилган ҳаракат аъзолари ўшанда ўзларига Усмон Одил раҳбар сайлаганлари тўғрисида маълум қилгандилар.
Тоҳир Йўлдошнинг куёви экани айтиладиган Усмон Одил ЎИҲга амирлик мақомида ўтган 3 йил мобайнида ҳаракатнинг аввалги лидеридек донг таратолмагани кузатилади.
Аввалроқ айрим таҳлилчилар Тоҳир Йўлдош каби харизматик шахс бошқарувидан мосуво бўлган ЎИҲ майда гуруҳларга парчаланиб кетиши мумкинлигидан баҳс этгандилар.
Бироқ ҳаракат ўз баёнотларида ўзини монолит ташкилот сифатида кўрсатишга уринишда давом этмоқда.
Чунончи, куни кеча эълон қилинган баёнотда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоларининг барчалари “якдиллик билан” Усмон Ғозий исмли кишини ўзларига амир сайлаб, унга байъат бергани айтилади.
ЎИҲга амир сайланган бу шахсни кенг жамоатчилик яхши танимайди ва у ҳақида маълумотлар қарийб йўқ.
Ўзбекистонда исломий давлат қуриш иддаоси билан ташкил топган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати 1990 йилларда аввал Тожикистон, кейинчалик эса Афғонистонда фаолият юритган.
2001 йил АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдаргач, ЎИҲ гуруҳи Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларида паноҳ топган.
Ҳам Ўзбекистон¸ ҳам халқаро майдонда Ал-Қоида тармоғига алоқадор террор гуруҳлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сафида қанча аъзо борлигига оид аниқ маълумот йўқ.
3 август куни чоп қилинган баёнотда 35 ёшли Усмон Одилнинг қачон ва қай шароитда дунёдан ўтгани ҳақида тафсилотлар очиқланмаган.
“Ҳаракатимизнинг асосчиси шаҳид Муҳаммад Тоҳир “Форуқ” раҳимаҳуллоҳдан кейин Усмон Одил биродаримиз унинг ишини муносиб равишда давом эттирди ва содиқларимиз қаторида ўз жиҳодий сангарида кўпдан бери орзу қилиб келган шаҳидлик мақомига етишди”, дейиш билан кифояланилади ЎИҲ баёнотида.
Мавзуга оид мақолалар-Тоҳир Йўлдош
Мавзуга оид мақолалар
"Шаҳидлар рўйхати"да Тоҳир Йўлдош йўқ
Тоҳир Йўлдош ўлими юзасидан раддия келди
Тоҳирсиз жиҳод
"Тоҳир Йўлдош ўлими 100 % тасдиқланмади"
Максим Шевченко: Ўзбекистон кун сайин беқарорлашмоқда
Қундузда Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари ушланди
Ҳайит табриги аслми¸ сохта?
Тоҳир Йўлдош яна "тилга кирди"