Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:27

Блогер Нафосат Оллошукурова руҳий шифохонадан чиқарилди


Блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова
Блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова

Урганчдаги руҳий шифохонада уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова 28 декабрь куни касалхонадан чиқарилган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, махсус комиссия Оллошукурова даволанишга эҳтиёжи йўқ деб топган.

Нафосат Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров ҳам қизининг Тошкентга қараб йўлга чиққанини Озодликка тасдиқлади.

- Бугун соат ўн иккиларда номаълум номердан телефон қилди, мени чиқаришди, йўлдаман, деб айтди. Лекин, кейин қизимга қайта боғланиб билмадик, - деди Болтабой Оллошукуров.

Озодлик ҳам Оллошукурованинг ўзига боғлана олмади.

Оллошукурованинг адвокати Умид Давлатов ўз мижозининг руҳий шифохонадан чиққани ҳақида тўла маълумотга эга эмаслигини айтди.

- Токи ўзини чиққанини кўрмагунча ҳеч нарса айтолмайман, - деди Давлатов.

Оллошукурова 23 сентябр куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди.

Қамоқ жазосини ўтагач, у озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган.

Нафосат Оллошукурова ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Шабнам Оллошукуровани озод қилишга чақириқлар кучайган.

Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ Олий комиссари, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, Amnesty international, Human rights watch каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошукуровани озод қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилишган.

XS
SM
MD
LG