Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

Собиқ вазир: Ўзбекистон аллақачон газ экспортчисидан газ импортчисига айланиши лозим эди


Жорий йилнинг 1 октябридан юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти томонидан 6 октябрь куни имзоланган фармонда айтилган.

Шу вақтгача Ўзбекистон газ экспорт қилувчи давлат сифатида қабул қилиниб келинар эди. Эндиликда унинг газ импорт қилувчи давлатга айлантирилишига ҳаракат замирида қандай манфаатлар ётибди?

Мана шу саволга жавоб топиш учун Ўзбекистон собиқ Нефть таъминот вазири, ҳозирги кунда тадбиркор Анвар Хусаинов билан суҳбатлашдик.

Анвар Хусаиновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон газ экспорт қилувчи давлат бўлибгина қолмай, аллақачон Марказий Осиёдаги йирик газ импортчисига ҳам айланиши зарур эди ва бу жараён деярли 30 йилга чўзилиб кетди.

Ўзбекистон йилига ўртача 60 миллиард куб метр газ қазиб олади. Унинг 40 миллиард кубометрини ички эҳтиёж учун ишлатса, қолган 20 миллиард кубометрини экспорт қилади.

Анвар Хусаинов, аслида Ўзбекистоннинг йиллик газ эҳтиёжи камида 65 минг кубометр деб ҳисоблайди. Аммо шунга қарамай, сиёсий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, аҳолисини газсиз қолдириб бўлса ҳам, 20 миллиард кубометр газни экспорт қилади.

“Президентнинг 6 октябрь куни имзоланган фармонига асосан энди мана шу етишмовчилик бартараф этилиши мумкин”,-дейди Хусаинов.

Мутахассиснинг айтишича, Ўзбекистон асосан Туркманистон газини экспорт қилишга ихтисослашиши лозим.

“Биринчидан, туркман гази таннархи Ўзбекистон газидан бир неча баробар арзон. Масалан, Туркманистон газнинг ҳар минг кубометрини юз доллардан етказиб бериши мумкин.Ўзбекистонда эса бу нарх жахон нархларига яқинлашиб қолган.

Иккинчидан, Ўзбекистон Туркманистон газини 10 миллион кубометргача захира қилиш имкониятига эга бўлган инфраструктурага эга ва бу инфраструктура бевосита Туркманистон чегарасидан бир неча юз километр узоқликда жойлашган.

Учинчидан, бу Туркманистонга ҳам манфаатли. Чунки газни 5 минг километр узоқликдаги Хитойга етказиб берганидан кўра, Ўзбекистонга етказиб берса, кўпроқ фойда қолади.

Ўзбекистонда нефть-газ тизими давлат қўлида бўлгани оқибатида шу кунгача мана шу иш амалга ошмай келаётган эди. Президент фармонидан сўнг, орага вазиятдан фойдаланиб, бойлик орттириш иштиёқидагилар тушиб қолмаса, Ўзбекистон газ импортидан фақат фойда кўради”,-деди Хусаинов.

Ўзбекистон собиқ Нефть таъминот вазири билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Анвар Хусаинов суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:00 0:00

XS
SM
MD
LG