Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Бош вазир ташрифидан сўнг Самарқанд суди қадимий уйни бузилишдан сақлаб қолди (ВИДЕО)


Суд ҳукми билан бузилишдан омон қолган уй
Суд ҳукми билан бузилишдан омон қолган уй

Самарқанднинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги Пушкин кўчасида уй қуриш учун Самарқанд шаҳар ҳокими тарафидан Max Real Stroy Invest ширкатига ер ажратиш ҳақида чиқарилган қарор вилоят судининг 28 июнь кунги маҳкамаси томонидан бекор қилинди.

Самарқандлик маданий мерос ҳимоячилари¸ бу ҳукмни шаҳар қадимий қисмини бадавлат девелоперлардан ҳимоя қилиш йўлидаги микроқадам сифатида баҳоламоқда.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган вилоят суди котибига кўра¸ айни масалани кўриб чиққан шаҳар суди бундан олдин Max Real Stroy Invest ширкати фойдасига қурилишни давом эттириш ҳақида қарор чиқарган эди.

Котибнинг айтишича¸ "энди Пушкин кўчасидаги 3-уй бузилмайди¸ бу бино ўрни ер участкаси сифатида Max Real Stroy Invest ширкатига берилгани ҳақидаги шаҳар ҳокими қарори ўз кучини йўқотди".

Самарқанд суди шаҳардаги 112 йиллик уйни бузилишдан сақлаб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:39 0:00

Ширкатга янги бино қуриш учун ажратилган ҳудуддаги қадимий бино эгаси¸ 44 яшар самарқандлик тадбиркор Акмал Узоқовнинг Озодликка айтишича¸ Бош вазир Ариповнинг 23 июнь кунги Самарқандга қилган ташрифи ижобий натижа берган:

- Бу бизнинг фойдамизга ишлади. Олдин билганингиз каби судлар тўнини тескари кийиб турувди. Шаҳар судида ютқазгандик. Мана бугун вилоят суди бизнинг фойдамизга қарор чиқарди. Ҳеч бўлмаса¸ бизнинг ютуғимиз ноқонуний бузилишларнинг тўхтатиб қўйилгани бўлди. Лекин эртага нима бўлишини биз билмаймиз. Президентимиз айтганидек¸ ҳамма харакатлар қонун доирасида бўлиши керак. Қонун доирасида суд ҳукми билан ғалабага эришганимдан мамнунман¸ деди тадбиркор.

Узоқов шаҳар ҳокимининг ЮНЕСКО ҳимоясидаги уйни бузиш борасидаги ноқонуний қарори оқибати ҳақида ҳам гапирди.

«Қандай қилиб ҳоким 1906 йилда қурилган уйни бузишга изн бера олади»¸ дейди суҳбатдош:

- Шу уйда таниқли революционер саркарда яшаган. Унинг тарихи Грузиядан бошланади. Уй соҳиби “Большевик” газетаси типографиясининг раҳбари бўлган. Самарқандда революцияда қатнашган. Самарқанддан кейин Уралга ўтиб кетган. Уралда Кольчак армиясига қарши жанг қилган, Жуков унинг қўлида ўсган. Генерал бўлган у киши. Ўткан асрнинг 20-йилларда СССР военний академиясида дарс берган.

Суҳбатдошга кўра¸ бино Николай ғиштидан қурилиб¸ ҳар биттаси рақамланган ва тарихий излар сақланган:

- Ҳар битта ғиштда клеймо бор. Эшик тутқичлари бурама қилиб латундан қилинган. Кўчамиз Пушкинский кўча дейилади, илгари Пушкинский проспект бўлган. Пушкин библиотекаси жойлашган шу кўчада. Бизнинг кўчамизда 10 тача обида бор. Уларнинг ҳаммаси тарихий обида сифатида рўйхатга олинган ЮНЕСКО ҳудудида жойлашган. Биздан мажбурият олинган уйни сақлаш ҳақида¸ дейди тадбиркор.

"​Суд қадимий уйни сақлаб қолишни ëқлаб ҳукм чиқарди. Аммо маҳаллада қазилган котлаван ва бошқа иншоотларнинг қадимий биноларига зарари давом этмоқда»¸ дейди қадимий уй эгаси бўлган бу тадбиркор:

- Ҳозирги кунда ён деворимдан 2 метр нарида котлован қазилган. Олдимиз қиш, эртага шу котлованга сув йиғилиб менинг иморатимга ҳам зарар етказиши мумкин. Шу котлованни кўмдирса яхши бўлар эди¸ дейди тадбиркор.

Айни пайтда Самарқанд ҳокими Фурқат Раҳимов қарори билан шаҳарнинг Европа қисмида жойлашган ЮНЕСКО ҳимоясидаги ҳудудда қурилаëтган 34 объект қурилишниНГ тўхтатилгани айтилмоқда. Ҳудуддаги энг баҳсли бўлган етти қаватли уйни 23 июнь куни Самарқандга келиб-кетган Бош вазир буйруғига асосан бузиб ташлаш ишлари 28 июнда бошланди.

Самарқанд тарихий қисмидаги изнсиз қурилишлар масаласи Баҳрайн пойтахти Манамада ЮНЕСКО Шаҳрисабз тарихий марказини умумжаҳон маданий мероси рўйхатидан ўчириш масаласини кўраëтган пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG