Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:38

Самарқандда Каримовни "сувенир" бизнесига айлантирганлар рейд қилинди


Блогер Тошпўлат Раҳматуллаев тарафидан 20 май куни суратга олинган манзара
Блогер Тошпўлат Раҳматуллаев тарафидан 20 май куни суратга олинган манзара

Самарқанддаги Ислом Каримов кўчаси (собиқ Тошкент кўчаси)да Ўзбекистоннинг марҳум президенти сиймоси туширилган календарь¸ откритка¸ магнитка ва бошқа ëдгорлик буюмлари билан савдо қилаëтган тадбиркорлар 20 май куни ўтказилган рейд давомида ҳуқуқбузар сифатида ушланди.

Шунга қарамай¸ душанба куни айни кўчада марҳум президент расмларини сотаëтган гуруҳ яна пайдо бўлди.

Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси мулозимининг 22 май куни Озодликка айтишича¸ шаҳар ҳокимлиги¸ солиқ инспекцияси, санитария-эпидемиология идораси, вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида 12 та дўкончанинг ноқонуний фаолиятига нуқта қўйилган:

- Рейд давомида ўнлаб ноқонуний тадбиркорга жарима солинди. Улар биринчи президентнинг улуғ сиймосини сийқалаштириб¸ қўлбола бачкана махсулотларни ноқонуний сотишда айбланди. Улар сотаëтган диск¸ потртет¸ тақвим каби қўлбола буюмлар мусодара қилинди¸ деди ўзини таништирмаган мулозим.

Самарқандаги дўкончалар олиб кетилганини блогер Тошпўлат Раҳматуллаев суратга олган
Самарқандаги дўкончалар олиб кетилганини блогер Тошпўлат Раҳматуллаев суратга олган

Самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаев Озодлик билан 22 май кунги суҳбатда “қўлбола полиграфик маҳсулотлардаги грамматик хато ва паст савияга” эътибор қаратди:

- Марҳум Ислом Каримов суратлари туширилган плакатлар маъносиз жумлалар ва имловий хатолар билан тўла. Мен Ислом Каримов кўчасида сотилаëтган битта календарни суратга олдим. Еттита жумлада 12 та хато. Имло хатолар билан ёзилган сўзлар мамлакатимизнинг биринчи президенти томонидан айтилмаганку? “Алвидо Халким! 25 ешдабирга булиш насиб этмади!” деб хатолар билан битилган жумланинг маъноси нима? Қўлбола босмахонада Каримовнинг расми тагига “Баракат” дуоси ëки “Назар ояти” деб ëзиб¸ арабча суралар чоп қилинган. Баракат ва назар сўзлари туркча вариантда ëзилган. Вилоят имом-хатибига кўрсатсам Туркия нашрларидан олишибди¸ дейди. Яна биттаси Каримовнинг ҳажга боргани видеоси деб¸ диск сотаяпти. Дискнинг ичида Каримовнинг ҳажга борган тарихий видеоси йўқ¸ албатта. Якшанба куни бу дўкончиларни ҳайдаворишди. Рейд ҳали охирига етмасдан, текширувчилар кўзини шамғалат қилиб, сал нарироқда ўша плакат ва тақвимларни сотаётганлар яна пайдо бўлди¸ дейди самарқандлик блогер.

Тошпўлат Раҳматуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00

Самарқанддаги Каримов қабри ëнида сотилаëтган постер
Самарқанддаги Каримов қабри ëнида сотилаëтган постер

Самарқандлик журналист Каримберди Тўрамурод Озодлик билан суҳбатда “президентдан авлиë ясаб тижорат қилиш¸ мамлакатнинг марҳум раҳбари хотирасига зид” деган фикр билдирди:

- Бу тижоратга менинг муносабатим салбий. Биринчи президентимиз Каримов қабрининг зиëратига барча вилоятлардан одамлар келаяпти. Ўзимизнинг соддадил одамларимиз. Ўша ердаги қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ўзларича одамларга бу бир авлиëнинг мақбараси¸ дея уқтириб¸ қўлбола бесавия ëдгорликларни сотиб пулини олмоқда. Бунга барҳам бериш керак. Марҳум президент бундай рекламага муҳтож эмас. Унинг айтмаган гапларини расм тагига қўйишибди. “Мен сизларни дуо қиламан”¸ деб айтмаганку президент. Бундай ëлғон гапга¸ жўн сувенирга президент ҳам¸ унинг руҳи ҳам муҳтож эмас. Энди шунақа гавжум жойларни даромад манбаи қилиб оладиган одамларнинг иши бу. Яхши ишмас. Бир самарқандлик сифатида ҳам бунга қаршиман¸ дейди таниқли журналист Каримберди Тўрамурод.

Тирикчилик

Озодлик Каримов мақбарасига ëндош кўчада айни шу полиграфия маҳсулотларини сотаëтган йигит билан ҳам гаплашди. Бу тадбиркор шу йўл билан рўзғор тебратаëтганлигини айтди:

- Тошкентдан донасини 2000 сўмдан олиб¸ устига 500-1000 сўм қўйиб сотаман. Одамлар табаррук¸ деб сотиб олишаяпти. Хато ëзилган бўлса¸ менинг айбим эмас. Уйга кечқурун иккита нон кўтариб бораяпман¸ мен учун тирикчилик бу¸ дейди самарқандлик маҳаллий тадбиркор.

Янги ритуал

Ўтган икки йил давомида Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга кўпгина давлат раҳбарлари ва бошқа олий мақом меҳмонлар борди. Шоҳи Зинда комплексидаги Каримов қабри устига қурилган мармар мақбара шу кунларда маҳаллий мусулмонлар тарафидан "кичик ҳаж"га тенглаштирилиб¸ тавоф қилинмоқда.

2017 йил 4 апрелда Самарқандга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасида дафн этилган мамлакатнинг аввалги раҳбари Ислом Каримов қабрини Миллий гвардия фахрий аскарлари сурункали қўриқлашини айтган эди.

“Бу ерда доимий равишда 10 аскар навбатчилик қилади. Миллий гвардия аскарлари”, - деган эди Шавкат Мирзиёев.

Мақбарадан ташқари Ўзбекистоннинг Қарши¸ Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида Каримовга ҳайкал ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG