Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

ТАТУ Ëшлар иттифоқининг TROLL.UZ каналига қарши тролл кампанияси "узр сўраш" билaн тугади


TROLL.UZга қарши спам ҳужуми уюштириш ҳақида ТАТУ Ëшлар иттифоқининг Telegramдаги обуначиларига юборилган хабар.
TROLL.UZга қарши спам ҳужуми уюштириш ҳақида ТАТУ Ëшлар иттифоқининг Telegramдаги обуначиларига юборилган хабар.

Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) Ëшлар иттифоқи раҳбари Умидбек Абилов айрим фаоллари билан ўзбекистонликлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг танилган TROLL.UZ каналини мазкур университет¸ қолаверса¸ бошқа олийгоҳларни “ҳақорат қилганлик”да айблаб¸ уни жазолаш ташаббуси билан чиқди.

Бу ташаббусга мувофиқ¸ Ëшлар иттифоқининг Telegram каналидаги аъзолари 2018 йилнинг 5 ноябрь куни соат 13:00 дан 13:30 дан онлайн бўлиши ва “TROLL.UZ каналига спам бериб ëпиши” лозим.

Озодлик билан суҳбатда ТАТУ Ëшлар иттифоқи етакчиси Умид Абилов бундай ташаббуснинг давом этишини билдирди. Ëшлар иттифоқи матбуот хизмати расмийси¸ иттифоқ Марказий кенгашининг бу ташаббусдан хабари йўқлиги ва бу “ўзбошимчалик ўрганиб чиқилиб¸ тегишли чора кўрилишини” билдирди.

Сўнгги хабарларга кўра¸ бундай чора шу куннинг ўзидаëқ кўрилган - TROLL.UZ асосчиси Умид Ғафуровни ўз қабулига чақиртирган ТАТУ ректори ҳузурида Умидбек Абилов бундай ноқонуний ташаббуси учун кечирим сўраган.

ТАТУ Ëшлар иттифоқи ташаббуси

Telegramда 82 аъзоси бўлган “TUIT yoshlar ittifoqi” каналига 5 ноябрь куни Visual Studio акаунтидан юборилган ташаббус матнида¸ “Ўзбекистондаги кўп олийгоҳларни ҳақорат қилиб¸ устидан кулиб ўз каналига жойлаштириб бораëтган @TROLLUZ каналининг админлари “ҳаддан ташқари оширвориш”ликда айбланади.

Ўзи яқиндагина қамоқдан чиққан бу канал админларининг бири¸ ўзидан ақл ясавоган шекилли¸ босар тусарини билмай қолган. Менимча бирор бир олийгоҳни ҳам битирмаган булар. Шунинг учун Ўзбекистондаги (ҳозирча) 70%дан кўпроқ ОТМларни ëмонлаб¸ устидан кулиб чиқарди”¸ деб баҳолайди TROLL.UZ фаолиятини 5 ноябрь кунги ташаббус муаллифи.

Telegram , Facebook каби тармоқларда танилган TROLL.UZга нисбатан айблов эълон қилган ТАТУ Ëшлар иттифоқи фаоли¸ унга нисбатан “жазо”ни ҳам эълон қилади.

Мана шунақа юртимизнинг келажагига болта ураëтган канал админларига жазо сифатида каналини ëпворишни мақсад қилиб қўйдик. @TROLLUZ каналига спам бериб ëпамиз. 05.55.2018 йил соат 13:00 дан 13:30 га қадар барчангизни телеграмда онлайн бўлиб туришингизни илтимос қиламиз”¸ дейилган хабарида ТАТУ ëшлари етакчиси¸ спам ҳужуми тариқасидаги жазо кампаниясини ижро этиш учун қилиниши лозим ҳаракатлар кетма-кетлигини суратлар воситасида тушунтиради.

TROLL.UZга қарши спам ҳужуми уюштириш чақириғида бу "жазо"ни қандай амалга ошириш бўйича йўлланма ҳам берилади.
TROLL.UZга қарши спам ҳужуми уюштириш чақириғида бу "жазо"ни қандай амалга ошириш бўйича йўлланма ҳам берилади.

ТАТУ Ëшлар иттифоқининг Telegram канали орқали тарқатилган бу ташаббус¸ университет Ëшлар иттифоқи етакчиси Умидбек Абилов томонидан қўллаб-қувватланган ва “барча фаоллардан бу маълумотга муносабат билдириш” сўралган.

ТАТУ Ëшлар иттифоқи етакчиси изоҳи

Ўзини Ўзбекистон илғор ëшлари¸ хусусан¸ илғор технологияларни ўрганиб¸ уларни ҳаëтга татбиқ этиш соҳасидаги “авангард” гуруҳ сифатида танитишга уриниб келаëтган ТАТУ Ëшлар иттифоқининг танқидни жиноятга чиқариб¸ уни жазолаш кампаниясини бошлаганига изоҳ сўраб Озодлик бу гуруҳ етакчиси Умидбек Абилов билан боғланди.

Умидбек Абилов Telegram орқали Озодликка бу ташаббусга берган изоҳида шундай ëзди:

Tanqid - kelajak mevasi! Buni biz yoshlar bilamiz va to'g'ri qabul qilishimiz kerak. Lekin asossiz yolg'on ma'lumotlarni tanqid ko'rinishida tarqatib, Respublikamizdagi OTMlarining nufuzini mamlakatimiz ichkarisida va tashqarisida yer bilan bitta qilayotgan @trolluz kanalini bo'rttirib, kamsitishgacha olib borib tarqatayotgan ma'lumotlari noo'rin deb bilamiz. Shu sababli bizning Universitetimizning bir nechta tashabbuskor yoshlari tomonidan Universitetimiz sha'niga putur yetkazuvchi va kamsituvchi ma'lumot tarqatuvchilarga ham qarshi chiqa olishi bo'yicha tashabbus ko'rsatildi. Men yoshlar yetakchisi sifatida bunday tashabbuslarni qo'llab-quvvatlayman”.

Абиловнинг Озодликка ëзишича¸ TROLL.UZнинг ТАТУ ëтоқхонасида компютер ва ноутбук ишламаслик ва сақламаслик ҳақидаги қоидани "ахмоқлик" деб ҳажв қилиб чиққани​ бундай ташаббусга асос бўлган.

TROLL.UZ Ўзбекистоннинг халқаро майдонда кўз-кўз қилинаëтган Ахборот технологиялари университети ëтоқхонасида компютерлардан фойдаланиш тақиқланганини "ахмоқлик" деб¸ ҳажв қилган эди.
TROLL.UZ Ўзбекистоннинг халқаро майдонда кўз-кўз қилинаëтган Ахборот технологиялари университети ëтоқхонасида компютерлардан фойдаланиш тақиқланганини "ахмоқлик" деб¸ ҳажв қилган эди.

Ëшлар иттифоқи ТАТУдаги фаоллари ташаббусидан бехабар!

Озодлик суҳбатлашган Ëшлар Иттифоқи матбуот хизмати раҳбари¸ TROLL.UZ каналига қарши ТАТУдаги “бир гуруҳ фаоллар” бошлаган спам кампаниясидан Марказий Кенгашнинг хабари йўқлиги ва бу ҳаракат кенгаш билан мувофиқлаштирилмаганини билдирди.

Биз TROLL.UZ асосчиси Умуд Ғафуровни энг яхши ва фаол блоггерлардан бири сифатида ҳурмат қиламиз¸ унинг қатор лойиҳаларига спонсорлик ҳам қилганмиз. Бу каналга қарши ТАТУдаги Ëшлар иттифоқи раҳбари ўзбошимчалик билан бошлаган кампанияни ўрганиб чиқиб¸ унга тегишли чора кўрамиз”¸ деди Ëшлар Иттифоқи матбуот хизмати етакчиси Озодлик билан суҳбатда.

Озодлик ТАТУ Ëшлар иттифоқи етакчиси ва фаоллари бу ва бошқа олийгоҳлардаги вазиятни танқид қилиб келаëтган TROLL.UZга нисбатан бошлаган “жазо кампанияси”нинг университет раҳбарияти билан мувофиқлаштирилганини аниқлаштириш мақсадида университет ректори қабулхонасига боғланди.

Бу воқеа ўрганилиб¸ кун давомида мунобасабатимизни билдирамиз”¸ деди ректор ëрдамчиси.

"Умид Абилов ТАТУ ëшлари етакчиси эмас..."

Озодлик билан шахси очиқланмаслиги сўраб гаплашган ТАТУ талабаларидан бири¸ Ëшлар иттифоқи етакчисининг бу ҳаракатидан “ректорнинг мамнун эмас”лигини билдирди.

“ТАТУда ўқийдиган ақлли талабалар кўп. Улар ҳозиргача қилган шунча ақлли лойиҳаларни Зуҳриддин билан Умиднинг битта ахмоқ иши ювиб ташлаяпти ҳозир. ТАТУдагилар¸ ҳатто ректоратнинг ҳам жаҳли чиқиб ўтирипти. Умидни татудагилар олдин ҳам¸ ҳозир ҳам ўз етакчиси деб билмайди. Бу болани баъси идоралар ўтқизиб қўйди. Бу ташаббусниям ўшаларнинг кўрсатмаси билан қилаяпти. Ректорат ëки Ëшлар иттифоқи кенгаши билан маслаҳатлашмай¸ конторанинг буйруғини бажарган шекилли булар”¸ дейди ТАТУдаги фаол талабалардан бири.

Озодликнинг бу тахминларга муносабат билдириш сўровига ТАТУ Ëшлар иттифоқи етакчиси ҳозирча жавоб бермади.

"Ректор қабулидаги "ярашув"

ТАТУдаги Озодлик манбаларига кўра¸ TROLL.UZга қарши кампания тепасида турганлар куннинг иккинчи ярмида ректор қабулига чақирилган.

TROLL.UZ асосчиси Умид Ғафуров (ўнгда) ТАТУ ректори ва ўз каналига қарши спам ҳужуми уюштириш ташаббуси муаллифлари билан учрашувда.
TROLL.UZ асосчиси Умид Ғафуров (ўнгда) ТАТУ ректори ва ўз каналига қарши спам ҳужуми уюштириш ташаббуси муаллифлари билан учрашувда.

Айни пайтда¸ TROLL.UZ асосчиси Умид Ғафуров ТАТУ ректори ўзини чақириб¸ Ëшлар иттифоқининг "ҳужумчи" фаоллари билан юзма-юз гаплаштирганини маълум қилди ва ўз Telegramига қўйган сўнгги хабарида бу учрашув хотимасини эълон қилди.

"ТАТУ ректори билан суҳбат бўлиб ўтди. Айбдорлар ўз узрларини сўрадилар. Ётоқхонада компьютер ишлатиш ман этилгани ҳақида сўрадим. Жавоблари кечрок бўлади. Суҳбат сўнгида ректор биргаликда лойиҳалар амалга ошириш тарафдори эканликларини айтдилар. Бу ишни судга ошириш учун асос қолмади. Айбдорлар ўз хатоларини тан олишди ва қилмишларидан пушаймон. Ҳар бир айтилган гап учун жавобгарлик борлигини унутманг."

TROLL.UZ – ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида энг машҳур каналлардан ҳисобланади ва Facebookда 100 мингга яқин¸ Telegramда эса¸ 30 минг фоловерга эга. Фаол блоггер сифатида танилган бу канал асосчиси Умид Ғафуров¸ бир неча бор расмий мукофотларга ҳам сазовор бўлган.

TROLL.UZ каналига қарши Ëшлар иттифоқи фаолларининг спам ҳужуми уюштириш орқали "ëпвориш" ташаббуси Ўзбекистонда Facebook, Youtube.com каналларига кириш қийинлашиб¸ фойдаланувчилар бу тармоқларга VPN орқали киришга мажбур бўлаëтган бир пайтда майдонга чиқди.

XS
SM
MD
LG