Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Вазирлар Маҳкамаси фармони билан ўқитувчиларнинг кунлик иш ҳақи "хайрия" қилинмоқда


26 январь куни Вазирлар Маҳкамаси фармони билан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилди.
26 январь куни Вазирлар Маҳкамаси фармони билан Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилди.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари Зафар Каримов буйруғига мувофиқ¸ 26 январь куни “дарсдан кейин” ҳашар деб аталган тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақи “Маҳалла” фонди ҳисобига ўтказилмоқда.

Бошқарма бошлиғи ўз буйруғига¸ Вазирлар Маҳкамасининг 22 январь кунги 41-сонли фармонини асос қилиб келтирган.

Вилоятдан Озодликка боғланган ўқитувчиларга кўра¸ буйруқда “ўз ташаббусларига кўра ихтиëрий равишда” деб ëзилган бундай пул ўтказиш жараëни амалда кучли босим остида олиб бормоқда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Озодликка бу жараëн бутун республика миқëсида бораëтганини билдирди.

“Ҳаммаси қуруқ гап”

Озодликка мурожаат қилган ўқитувчилардан бири вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи буйруғи ижроси Пахтачи туманида “зуғум”га айланганини билдирди.

“26 январь куни ҳеч қанақа ҳашар бўлмади¸ ўша куни ëмғир ëғди. Мактаб ўзи тоза¸ қишда ташқарида тозалайдиган жойнинг ўзи йўқ-ку” деган суҳбатдош¸ босимнинг ҳашарга чиқиш-чиқмаслик устида эмас¸ балки бир кунлик иш ҳақи устида бораëтганини таъкидлади.

Шунча гап бир тийинлик бўлди, яна тарих такрорланаяпи - ўқитувчиларнинг ойлигидан пул йиғиш усули мутлақ мажбурлашга айланган. Бир кунлик иш ҳақимиздан олиб қолиш учун директоримиз ҳаммамиздан “розиман” деган қўғозга қўл қўйдираяпти. Унга ҳам туман Халқ таълими бошлиғи буюрган. Бир-иккита ўқитувчи нега хоҳламаган жойимда розиман деб қўл қўйишим керак деса¸ ишидан камчилик ахтаришяпти. Ўқитувчилар жуда норози¸ бунақа ташаббус умуман ўқитувчидан чиқмаган. Бу ғирт ëлғон”¸ деди Озодликка исми очиқланмаслигини сўраб гапирган пахтачилик ўқитувчилардан бири.

Озодлик суҳбатлашган самарқандлик ўқитувчиларнинг айтишича¸ 2019 йил январидан улар ойлиги 10 фоизга ошиб¸ 2¸5 миллион сўмга етиб қолган.

Бир кунлик иш ҳақи¸ 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқилса¸ 100 минг сўм бўлаяпти. Нима учун “Маҳалла” фондига ўзи шундоқ ҳам амаллаб кун кўраëтган ўқитувчи хайрия қилиши керак? Ҳокимиятнинг югурдагидан энди бизни ҳокимиятнинг “ҳашарчи”сига айлантиришаяти¸ ишимизга алоқаси йўқ ободонлаштирш ва кўча тозалаш устига¸ ойлигимизга ҳам хўжайинчилик қилишаяпти”¸ дейди Озодлик гаплашган самарқандлик ўқитувчилардан яна бири.

Оғзаки-ëзма¸ ëзма-оғзаки?

Озодликка Самарқанд таълим соҳасида ишловчи расмийлардан бири томонидан юборилган буйруқ остида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Каримов деб ëзилганига қарамай¸ унда на имзо ва на сана бор.

Озодликка бу буйруқ нусхасини юборган мулозим таъкидича¸ бутун вилоят Халқ таълими бўлимларига юборилган бу ҳужжатга имзо чекилмаган.
Озодликка бу буйруқ нусхасини юборган мулозим таъкидича¸ бутун вилоят Халқ таълими бўлимларига юборилган бу ҳужжатга имзо чекилмаган.

Буйруқда “Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги 2019 йил 22 январдаги 41-Ф-сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимлигининг 23 январдаги 05/01-11 сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин”¸ деб ëзилган.

Буйруқнинг 3-бандида “таълим муассасаларида меҳнат қилаëтган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги” маблағни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг “Ҳамкорбанк”даги рақамига 5 февралга қадар ўтказилишини таъминлаш сўралган.

На сана ва на имзосиз бу буйруқнинг қандай қилиб минглаб ўқитувчини бир кунлик ойлигидан воз кечишга асос бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга уни юборган мулoзим:

Бу буйруқ имзоланмаган ва муҳрланмаган тарзда тарқатилди мактаб директорларига. 2018 йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққан эди шу каби пул ушлаб қолишларни тақиқлаш ҳақида. Бу шу қарорга зид бўлганлиги учун норасмий равишда оғзаки топшириқ билан қилинмоқда. Эртага зўр келган вақтда жавобгарликдан қутилиб қолиш қилинаяпти”¸ деб изоҳ берди.

Халқ таълими вазирлиги жавоби

1 февраль куни Озодлик самарқандлик ўқитувчилардан келган шикоятга муносабат билдиришни сўраб Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилди.

Озодлик саволларига вазирликдан қуйидаги расмий жавоб келди:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 январдаги 41-ф-сонли фармойишига кўра, 2019 йил 26 январь куни умумхалқ экология хайрия ҳашари муносабати билан ташкилотларда ишлайдиган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари уларнинг ўз ташаббусига кўра хайрия қилишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, мазкур ҳужжатда хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни барпо этиш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши кўзда тутилган.
Мазкур хайрия ҳашари нафақат ўқитувчилар балки республикадаги барча соҳа вакилларига тегишлидир
.​"

XS
SM
MD
LG