Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:25

Водийда метан газга меганавбатлар: "Ҳайдовчи камида беш соат вақт йўқотади"


Ноябрь ойининг охирги ўн кунлигида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ортидан Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга сиқилган газ қуювчи шохобчалар олдидаги машиналар навбати бир неча километрга чўзилмоқда.

Тошкентда эса, 27 ноябрда вазият бироз юмшади: газ заправкалари олдидаги навбатда 150-200 тадан машина турди. Бир кун аввал ҳам навбатнинг узунлиги деярли 10 марта узун эди.

Айни пайтда жанубий вилоятларда метан газ учун навбат йўқ.

26 ноябрь, эрталаб соат 11 атрофида Фарғона вилояти Бағдод туманида суратга олинган видеодан автомобилларга қуйиладиган метан газ таъминоти нақадар абгор эканлиги яққол кўринади.

Икки йўналишли навбат

Фарғоналик блогер Дима Қаюм машина салонидан олган видеода катта йўлнинг икки четидага автомобиллар навбати тасвирга тушган. Ҳам у томонга, ҳам бу томонга қараб навбат тизилганини блогер газ қуйиш шохобчаси икки томонда эканлиги билан изоҳлади.

Дима Қаюмнинг айтишича, у суратга олган видеодаги автомобиллар навбати ҳар икки томонда камида уч километрга чўзилган. “Ҳар бир ҳайдовчи навбатда камида беш соат вақт йўқотади ”, - деди Озодликка блогер 27 ноябрь куни. Унинг айтишича, газга навбат ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши биланоқ пайдо бўлди.

Бензин ва газ учун километрга чўзилган навбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00

Афтидан, аҳоли метан газ тақчиллигига ҳар йили бўладиган мавсумий табиий офатга қарагандай қарашга кўникиб қолган. Ҳар ҳолда, Бағдод туман Халқ қабулхонаси мулозимининг Озодликка 27 сентябрда билдиришича, заправкалар олдидаги навбатлар юзасидан биронта ҳам шикоят тушмаган. Мулозимнинг айтишича, “вазиятни тегишли идоралар ўрганаяпти”.

Бағдод туман газ таъминоти корхонаси телефонини кўтарган ходимнинг айтишича, метан газ қуйиш шохобчаларига тумангазнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Биз фақат аҳолига газ етказиб бериш билан шуғулланамиз, заправкалар бизга қарамайди, улар магистрал линиядан алоҳида қувур тортиб олишган”, - деди.

Намангандаги навбатлар Фарғонадагидан узунроқ

Ижтимоий тармоқларда 27 ноябрда тарқаган яна бир видео Наманган вилоятида олинган бўлиб, ундаги автомобиллар наввбати Бағдоддагидан узунроқ эканини кўриш мумкин.

Газ ва бензин учун навбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

Тошкентдан олинган хабарларга қараганда, 27 ноябрга келиб вазият бироз юмшаган: газ заправкалари олдидаги навбатда 150-200 тадан машина турди. Бир кун аввал ҳам навбатнинг узунлиги деярли 10 марта узун эди.

Шаҳрисабзда навбат йўқ

Айни пайтда мамлакатнинг жанубий вилоятларида метан газга навбат йўқ. Ҳар ҳолда, тармоқда эълон қилинган бир видео Шаҳрисабзда олингани иддао қилинди. Унда газ қуйиш шохобчаси олди бўм-бўш экани, навбат кутган бирорта ҳам машина йўқлигини кўриш мумкин.

Шаҳрисабзда шохобчалар мижозларни кутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00

Шаҳрисабз туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Шаҳодат Қурбонова 27 ноябрда Озодлик саволига жавобан қабулхона ходимлари сўнгги бир ҳафта ичида аҳолининг электр энергияси ва газ билан таъминланиши аҳволини ўрганганини, “ечимини кутаётган баъзи муаммолар бор”лигини, бироқ метан газ шохобчаларида ҳеч қандай навбат йўқлигини билдирди.

Ҳар йили шу аҳвол

Ўзбекистонда, айниқса Фарғона водийси вилоятларида метан газ таъминоти билан боғлиқ муаммо йиллардан буён давом этиб келмоқда.

Озодлик бу ҳақда 2019 йилнинг ноябрида ҳам:

2018 йилнинг декабрида ҳам:

2018 йилнинг февралида ҳам:

ундан олдинги йилларда ҳам хабар қилган.

Фарғона водийсида табиий газ, жумладан метан гази (бу маҳсулот табиий газнинг сиқилган шакли) тақчиллигига барҳам берилмаётгани сабабини наманганлик газ мутахассиси Ўзбекистон “Шимолий Сўх” ва “Чўнғара-Ғалча” ерости газ омборларидан фойдалана олмай қолгани билан изоҳлади. Мутахассис бу ўзининг тахмини бўлгани учун исми айтилишини истамади.

Ўзбекистон узоқ йиллар фойдаланиб келган “Шимолий Сўх” ва “Чўнғара-Ғалча” ерости газ омборлари қўшни Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган. Қирғизистон парламенти 2011 йил, 13 майда бу икки газ омборини Қирғизистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Водийда газ тақчиллиги шу қарор билан боғлиқми? Нега метан заправкаларидаги вазият турлича: мамлакат шарқида метан йўқ, жанубида бор? Водий ва Тошкент шаҳри аҳолиси ўз машиналарига қачон метан газини навбатда турмай қуя бошлайди?

Бу саволларга жавоб олиш учун Озодлик 27 ноябрда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди. Хизмат ходими саволни эшитиб-эшитмаёқ бугун (27 ноябрь) “Ўзтрансгаз” раҳбарияти АОКАда матбуот анжумани ўтказаётгани, ҳамма саволларни ўша жойда бериш мумкинлигини уқтириш билан чекланди. Чиндан ҳам 27 ноябрь, соат 12 да АОКАда шундай матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган, бироқ ушбу мақола ёзилаётган пайтда маҳаллий ОАВда анжумандан хабарлар пайдо бўлмади.

Ҳукуматнинг уч йил олдинги маҳобатли режаси

Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил, 11 октябрда «Автомобилларга газ тўлдириш станциялари тармоғини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш, шунингдек, улар учун мўлжалланган газ баллон ускуналарининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилган.

Қарорга биноан 2017–2019 йилларда Ўзбекистонда 178та АГТКС (Автомобилга газ тўлдирувчи компрессор станция) қуриш режалаштирилган. Бу станциялар 800.447 автомобилни сиқилган табиий газ билан таъминлаши айтилган.

Ҳукумат режасига кўра, сиқилган табиий газдан ёнилғи сифатида фойдаланиш 3 йил ичида 21 фоизга (2017 йилда — 2,4 млрд куб метр, 2019 йилда — 2,9 млрд куб метр) ортиши лозим эди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG