Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:17

“Вақф” раиси Malibuни хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш зарурати билан изоҳлади


“Вақф” хайрия жамоат фонди раиси ўзига хизмат машинаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар орасидаги энг қиммат модель - Malibu-2 сотиб олинганини хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш зарурати билан изоҳлади.

Ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозара келтириб чиқарган воқеани ўрганиш жараёнида Озодлик “Вақф” раиси Malibu минган ёлғиз амалдор эмаслигини аниқлади.

“Вақф” раиси Malibuни хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш зарурати билан изоҳлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:41 0:00
Бевосита линк

Malibu-2 енгил автомобили қарийб 276 миллион сўм (тақрибан $ 32600) турадики, бундай қиммат машина хайрия билан шуғулланувчи ташкилот сифатида тузилган жамғарма раиси учун сотиб олингани ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг аксариятига малол келди.

Фейсбукхонлардан бири бундай ёзди: "Ногиронлар аравачаси нархини ўртача 1,5 млн. деб олсак, 276 млн.лик "Малибу 2"нинг пулига имконияти чекланганларга 184 та аравача олса бўларкан. Агар 1 млн.лигидан олинса 276та келаркан".

“Вақф” Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган хайрия жамғармаси бўлиб, унинг вазифалари Ўзбекистон президентининг 2018 йил, 16 апрелдаги фармони билан белгилаб қўйилган.

Фармонга биноан фуқаролардан тушадиган закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари “Вақф”да йиғилиши лозим.

Шундан “Вақф”нинг раисига Malibu сотиб олиш ҳақидаги қарор қай даражада – Мусулмонлар идорасидами ёки “Вақф”нинг ўзидами - қабул қилинди, деган савол пайдо бўлди.

Озодликнинг бу саволига “Вақф”нинг Мурожаатлар бўйича масъули Абдуҳаким Боқиев 25 апрель куни бундай жавоб берди:

Машина олиш масаласи кенгаш ёки олий ҳайъатга олиб чиқиладиган катта масала эмас. Шунинг учун бу масалани раиснинг ўзи ҳал қилган.

“Фонднинг кенгаши ҳамда олий ҳайъати бор. Машина олиш масаласи кенгаш ёки олий ҳайъатга олиб чиқиладиган катта масала эмас. Шунинг учун бу масалани раиснинг ўзи ҳал қилган”.

Абдуҳаким Боқиевнинг айтишича, Malibuгача Фонд раиси оқ Lacettiда юрган.

“Вақф” раиси Искандар Халиловнинг ўзи Malibu сотиб олинганини Озодлик саволларига жавоб бераётиб изоҳлар экан, биринчидан, яқин ва узоқ хориждан меҳмонларни муносиб кутиб олиш зарурати, иккинчидан вилоятларга хизмат сафарлари кўплиги, шунинг учун қулай ва кучлироқ автомобилга эҳтиёж мавжудлиги билан изоҳлади.

Қуйида “Вақф” раҳбари билан суҳбатни тингланг: (Аудионинг сифати ёмонлиги учун узр сўраймиз)

"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:17 0:00
Бевосита линк

"Вақф" матбуот хизматининг мавҳум баёноти

“Вақф” раиси ҳар қандай ноқулай саволга жавоб беришга тайёр бўлиб турган бир пайтда фонд матбуот хизмати 25 апрель куни (ушбу мақола ёзилаётган пайтда) Malibu билан боғлиқ пайдо бўлган гап-сўзлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

“Ижтимоий тармоқлардаги нотўғри хабарларга муносабат”, деб сарлавҳаланган матнда бир дунё гап бор, лекин ўша – “нотўғри”лиги айтилаётган “хабарлар” нимадан иборат эканлиги айтилмаган. Матнда на Malibu ва на “автомобиль”, деган сўзлар бор. “Вақф” матбуот хизматининг бу баёноти жавоблардан кўра, саволларни кўпроқ пайдо қилади.

Бошқа раҳбарлар қандай машинада юради?

Мамлакатда катта-кичик жамғармалар бир талай. Улардан энг йирикларига қизиқдик ва баъзи маълумотларни аниқладик:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва айни пайтда шу Кенгаш қошидаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Шавкат Жавлонов Malibuда, Жавлоновнинг ўринбосари Ботир Парпиев Lacettiда юради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Malibuда юради.

Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов 8 та туман ҳокимини Malibuга миндириб қўйгани тўғрисидаги гаплар шу йилнинг бошида урчиган эди.

“Нуроний” жамғармаси раис ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, унинг бошлиғи ҳам Malibuда юради. “Мана бизнинг раис ҳам Malibuда юради, аксар вилоятлардаги бўлимларимиз бошлиқлари Captivaда юради”, дер экан Шароф Убайдуллаев “Вақф” раиси учун Malibu сотиб олинганига мана бундай муносабат билдирди:

Меҳмонларни қўқон аравада кутиб олишмайдику, ахир?!

“33 миллион кишилик халқи бор мамлакатнинг диний идорасига давлат раҳбарига келадиганчалик меҳмон келади. Уларни қўқон аравада кутиб олишмайдику, ахир?!”

Айни пайтда, ўзининг бизнеси ва жамоатчилик фаолияти билан ҳам Мусулмонлар идорасига, ҳам “Вақф”га яқин, шунинг учун исми айтилишини истамаган 40 ёшлардаги диндор йигит бундай деди:

Раисга Malibu сотиб олинганини эшитиб, албатта, таажжубландим. Имомларнинг ойлиги озлигидан хабарингиз бўлса керак.

“Раисга Malibu сотиб олинганини эшитиб, албатта, таажжубландим. Имомларнинг ойлиги озлигидан хабарингиз бўлса керак. Қолаверса, раҳбарлар ҳашаматли машиналар эмас, оддий машиналарда юрса, кўпроқ одамларнинг назарига тушган бўларди”.

XS
SM
MD
LG