Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:33

Навоий ҳокими Россия губернаторининг Malibu'дан 8 маротаба қиммат машинаси борлигини айтди


Chevrolet Malibu салони.
Chevrolet Malibu салони.

Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов вилоятдаги 8 та туман ҳокимларига берилган Malibu-2 машиналари, нафақат раҳбарларни, балки турли хорижий делегация вакилларини люкс типидаги транспорт воситасида “бемалол олиб юриш” учун сотиб олинганини айтди.

Қобул Турсуновнинг Kun.uz’га берган интервьюсида билдиришича, Россияда ҳокимлар Ўзбекистондаги ҳокимларга нисбатан анчагина яхшироқ шароитларга эга. Шунинг учун ҳоким Навоий вилоятидаги раҳбарларга Malibu-2 олиб берилгани “халқ ёки давлатнинг қандайдир манфаатига путур етадиган ҳаракат” сифатида баҳоланмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Мен Россиянинг губернаторлари, уларнинг ўринбосарлари қандай кун кечирмоқда деган савол билан ҳам қизиқдим. Аниқ биламан, биз билан ҳамкорлик қилаётган ўша областлар ҳам дотацияда — давлат таъминотида турибди. Қайси областлигини айтолмайман, лекин ўша губернаторнинг ўз хизмат самолёти, хизмат вилласи, чет элдан харид қилинган, тилларга тушган, бироқ ўзимизда ишлаб чиқарилган машинанинг қийматидан нархи 8 баробар қиммат хизмат машинасида юрар экан», деб айтган Қобул Турсунов.

Унга кўра, GM Uzbekistan 302 миллион сўмдан баҳолаган автомашиналарни Навоий вилояти акция сабаб 267 миллион сўмдан сотиб олган.

Аввалроқ Интернет ва ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги туман ҳокимларига давлат ҳисобидан Malibu-2 хизмат автомашинаси сифатида сотиб олиб берлигани катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG