Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:39

Валюта сиëсати либераллаштирилади


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

2016 йил 28 ноябрь куни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан 10 ойча ўтиб¸ 2017 йил 2 сентябрь куни президент валюта сиëсатини либераллаштириш ҳақида фармон чиқарди.

Жараëн бошланди
4 сентябрь куни Марказий банк расмий курсни қарийб икки бараварга девальвация қилди¸ расмий¸ биржа ва бозор курси унификация бўлди. Валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида аниқланадиган бўлди.

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг “Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” деб номланган янги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб¸ очиқ муҳокамалар 14 декабрга қадар давом этди.

Шавкат Мирзиëев президент вазифасини вақтинча бажариб турган бир пайтда эълон қилинган қарор лойиҳасида:

- ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларига валюта операцияларин амалга оширишда тенг шароитлар яратиш, бунда алоҳида корхона ёки соҳаларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш амалиётини тақиқлаш;

- миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан қийматини фақатгина бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш мамлакат валюта сиëсатининг устувор вазифалардан қилиб белгиланди.

Бу лойиҳани Озодликка шарҳлаган Ўзбекистон банк тизими мулозимлари унинг президент Мирзиëевнинг мамлакатда валюта эркин конвертацияси жорий этмасдан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиб бўлмаслигини яхши тушуниши белгиси сифатида изоҳладилар.

Айни пайтда¸ президент қарори умумхалқ муҳокамасидан олинганидан сўнг давом этган жимлик¸ айрим кузатувчилар томонидан Мирзиëевнинг мамлакатдаги бир неча валюта алмашинув курсига барҳам бериш¸ бир неча курс мавжудлигидан мўмай даромад қилиб келган қудратли гуруҳларга қарши чиқишга ботина олмагани ифодаси сифатида талқин этила бошланди.

Ўн ойдан сал кўпроқ давом этган турли тахмин ва кутишлардан сўнг президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 2 сентябрь куни (мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги камтарона нишонланганидан бир кун ўтиб)¸ “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Ўзбекистонда эркин конвертация қилишнинг яна бир уриниши сифатида қабул қилинган бу фармондан икки кун ўтиб¸ 4 сентябрь куни мамлакат Марказий банки "​миллий валютани чет эл валютасига нисбатан курсини ўрнатиш тўғрисида" ўз хабарини эълон қилди.

Узоқ кутилган бу хабарда Марказий банк "миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини ўрнатишда фақатгина бозор механизмларини қўллаш" амалиëтига ўтишга қарор қилингани ва шу муносабат билан "Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида " ўрнатилганини маълум қилди.

Бу ҳаракати билан Марказий банк 4 сентябрь куни 4210 сўм қийматида белгиланган 1 АҚШ долларига нисбатан сўм қадрини икки баравар деваьвация қилди ва мамлакатдаги айрим корхона ва шахсларгина фойдаланиб келган расмий курсга барҳам берди.

Президент ва Марказий банк қарори ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам хорижда Ўзбекистонда валюта эркин конвертациясига ўтиш бошлангани сифатида талқин этилди.

Айни пайтда¸ мустақил таҳлилчилар¸ конвертация жорий этиш уринишлари 1997 ва 2003 йилларда ҳам бўлгани¸ аммо унинг оқибатида юзага чиққан бюджет муаммолари¸ қолаверса¸ қудратли иқтисодий гуруҳлар босими остида Каримов ҳукуматининг бу қарори ижроси узоққа чўзилмаганини эслатмоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG