Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:34

Тошкент конвертацияни очиш масаласида Халқаро валюта жамғармаси билан маслаҳат бошлади


Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард
Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард

Ўзбекистон расмий делегациясининг жорий ой бошида Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳи Вашингтонда ўтказган музокараларига оид хабарни Озодлик суҳбатлашган таҳлилчилар ижобий баҳолади. Айни пайтда¸ 10 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланган бу музокаралар оқибатида Ўзбекистон молия тизимида жиддий ислоҳотлар бошланиш-бошланмаслиги борасида кузатувчилар аниқ ишонч билан гаплашишга ошиқмаëтир.

Вашингтон эътирофи

Ўзбекистон президенти расмий сайтида Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагарднинг президент Шавкат Мирзиëевга ëзган мактуби эълон қилинди.

14 июль санаси қўйилган бу мактубда ХВЖ раҳбари Шавкат Мирзиëевнинг молия-иқтисод соҳасидаги саъй-ҳаракатлари “ислоҳот” деб аталган ва дунëдаги энг йирик молия тизимларидан ҳисобланган ХВЖнинг бу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайëрлигини билдирган.

Лагарднинг президент Мирзиëевга ëзган мактуби Ўзбекистон расмий делегациясининг 4-9 июль куни Вашингтонда ўтказган музокаралари якунида эришилган келишувлар тасдиғидир.

Ундан эса¸ иккала томоннинг “валюта сиёсатини ислоҳ қилиш йўллари”ни муҳокама қилгани ва сўзлашувлар натижасида “жамғарма ходимларининг бу борадаги ишларни давом эттириш учун яқин орада Тошкентга бориши” англашилади.

Бу музокараларга бевосита алоқадор Ўзбекистон Молия вазирлиги расмийсининг Озодликка микрофонсиз суҳбатда айтишича¸ ХВЖ билан “валюта сиëсатини либераллаштириш” масаласида қариб 10 йилдан бери тўхтаб қолган музокараларда Тошкент томони¸ жамғармадан “эксперт маслаҳати” беришни сўраган.

“Ҳозирча ҳеч қандай қарз-кредит сўралгани йўқ. ХВЖдан ҳозирги вазиятда валюта сиëсатини ислоҳ қилиш жараëнида консультация бериш сўралди. Бу сўровни қабул қилшди ва яқинда Ўзбекистонг ХВЖ делегациясининг келиши кутилмоқда”¸ деди Тошкент ҳукуматининг ХВЖ билан дастлабки музокаралари жараëнига алоқадор расмий.

“ХВЖ дабдурустдан ҳеч кимга қарз бермайди”

Ўзбекистон ҳукумати ХВЖ билан “валюта сиëсатини либераллаштириш” масаласида биринчи марта музокара ўтказаëтгани йўқ. Айни шундай сўзлашувлар 90-йиллар¸ ундан сўнг 2000 йиллар бошида ҳам бўлган.

1992 йил сентябрида ХВЖга аъзо бўлган Ўзбекистон ҳукумати жамғарманинг устивор вазифаси саналган “глобал молиявий ҳамкорлик”ни рағбатлантириш учун муҳим саналган шарти – ХВЖ низомининг VIII моддаси 2(а)¸ 3 ва 4-бўлимларида кўзда тутилган жорий халқаро операциялар бўйича миллий валюта конвертациясини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишга оид келишувга 2003 йилнинг октябрида имзо чеккан.

Бу мажбуриятга қисман амал қилган Тошкент 2007 йилга келиб¸ унинг ижросини бутунлай тўхтатиб қўйди¸ Ўзбекистонда¸ ХВЖ билан келишувга зид тарзда¸ валюта конвертациясининг тўртта курси амал қилишни бошлади.

Орадан 10 йилдан кўпроқ вақт ўтиб¸ Ўзбекистон 2-президенти Мирзиëев мунтазам ўтказаëтган видеоселектор йиғинларида бундай сиëсат оқибатдиа мамлакат иқтисодининг боши берк кўчага кириб қолгани¸ хориж инвестициясининг келмаëтганини тан олишга мажбур бўлди.

Мирзиëев ҳукуматининг ХВЖ билан айнан Низомнинг VIII моддаси – миллий валютанинг эркин конвертациясини таъминлаш масаласида музокара бошлаганини¸ Озодлик гаплашган мутахассислар фикрича¸ Тошкентнинг эркин конвертацияга чоғланаëтганидан яна бир даракчидир:

- Энди ХВЖ камида 8 кишилик миссиясини Ўзбекистондаги бозор иқтисоди аҳволини синчиклаб таҳлил қилиш учун юборади. Бу миссия 2-3 ҳафталик тадқиқоти натижасида бир қулоч тавсия беради – банк соҳасида бу ишлар¸ қишлоқ хўжалигида бу ишлар¸ машинасозликда бу ишлар¸ деган мазмунда. Кейин Ўзбекистон томони бу тавсияларни қабул қилдик¸ улар устида ишлашни бошладик¸ бироқ бизга бу ислоҳотларни амалга ошириш учун кредит керак¸ дейиши мумкин. Дейлик¸ биз валюта алмашинувининг ҳар хил курсини унификация қилмоқчимиз¸ бозор белгилайдиган битта курсга ўтиб¸ валюта алмашиш шохобчалари очмоқчимиз. Обменний курсни стабилизация қилиш учун фалон миллион ëки фалон миллиард доллар беринг¸ дейиши мумкин. Шундан кейин ХВЖ кредит бериш масаласини кўриб чиқади¸ дейди ўтмишда Тошкент ва ХВЖ ўртасида айнан конвертация масаласида ўтказилган музокараларга бевосита алоқадор бўлган Молия вазирлиги собиқ расмийси Сапарбой Жубаев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:30 0:00
Бевосита линк

IMF берадиган ҳар бир доллар ортидан¸ бир миллион долларлик инвестиция келади”

189 давлат аъзо бўлган ХВЖ¸ миссиясида ëзилишича¸ “молия тизимидаги глобал ҳамкорлик¸ молиявий хавфсизликни ҳимоялаш¸ халқаро савдони ривожлантириш¸ дунë бўйлаб қашшоқликни камайтириб¸ давомли иқтисодий ўсиш ва юқори иш ўринлари яратиш”ни рағбатлантиради.

Ана шу мақсадларда ўзига аъзо давлат ҳукуматларига техник ëрдамдан катта миқдордаги кам фоизлик кредитгача беради.

Озодлик суҳбатлашган иқтисодчилар¸ глобал инвестор учун ҳукуматларнинг ХВЖ билан яқин ҳамкорлиги ўта муҳимлиги¸ бу ҳамкорлик улар сармояси учун кафолат ролини ўташини айтади.

"ХВЖ берадиган ҳар бир доллар ортида 1 миллион долларлик инвестиция потенциали ëтибди¸ дейиш мумкин. Агар¸ ХВЖ Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит берса¸ унинг ортидан Германия¸ Швейцария 1 миллиард доллар¸ хусусий ширкатлар 10 миллиард доллар сармоя билан кириши мумкин. Чунки улар ХВЖдан кредит олишнинг шарти оғирлиги ва унга амал қилиш мажбурияти борлигини билади. Шунинг учун эртага Ўзбекистонда жамғарма доимий миссияси очилиб¸ Тошкент ҳукумати ХВЖ аъзолари зиммасига олган мажбуриятлар¸ биринчи галда¸ конвертацияни очадиган бўлса¸ бунинг ортидан катта инвестициялар келишга ҳам йўл очилади”¸ дейди ўзбекистонлик иқтисодчилардан бири.

XS
SM
MD
LG