Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:40

Қурбон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йиллардан бироз эркин бўлди


Озодлик мобил мухбирларининг хабар беришича, Ўзбекистон масжидларида 1 сентябрь куни ўқилган Қурбон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йилларга нисбатан эркинроқ бўлган. Аммо, аксарият вилоят масжидларида ҳар йилгидек болалар намозга қўйилмаган. Намозхонлар бу йил милиция ходимларидан назоратчилар камроқ қўйилганини айтишади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайит намози ўқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00

​Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахт Тошкентда жамоат транспорти эрталабки соат 04:00 дан бошлаб ишлай бошлади.

Эрта тонгдан ўзбекистонлик мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун масжидларга йўл олди.

Балоғат ёшига етмаган фарзандларини ўзи билан бирга масжидга олиб борган оталарнинг баъзилари болаларга қўйилган тақиқ юмшаганини айтаётган бўлса, баъзилари фарзандларини ортга қайтаришга мажбур бўлгани ҳақида айтдилар.

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Абу Бакр жомеъ масжидида Ҳайит намозини ўқиган 70 яшар Абдуқаҳҳор Мусаевнинг айтишича, бу сафар болаларнинг масжидга кириши бемалол бўлган:

- Бу йил бултургига қараганда бемалолроқ бўлди. Мелисалар ҳам аввалгидай кўп эмас. Болаларни масжидга киритилмаганини кўрмадим, дейди Абдуқаҳҳор Мусаев.

Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ҳам Тошкентнинг аксар масжидларида болаларнинг Ҳайит намозига кириши эркин бўлганини ёздилар:

"Ҳасти имом" жомеъ масжидига ёш болалар ҳеч қандай муаммосиз киритиляпти. Агар бошқа ерда имкони бўлмаса, фарзандингиз билан шу ерга келинг", деб ёзди намозхонлардан бири.

Аммо, Тошкентнинг ҳамма масжидига болалар киритилмаган.

"Бизларнинг Эшонгузар маҳалласидаги жоме масжидга болалар умуман қўйилмади"

"Қорасувда бошида киритишмади. Назорат пунктини ёнида бечора боллар қараб туришди. Кейин оцепления жойигача саф тўлиб келганидан кейин начора ментлар хаммани қўйиб юборишди"

"Баъзи жойларда болалар масжид ҳовлисига киритилмади, лекин кўчада масжид ташқарисида бемалол! Масжид кичкина эди, одам тўлиб қолди", деб ёзади Фейсбук фойдаланувчилари.

Ўзбекистон вилоятларида болаларнинг масжидга қўйилиши масаласида икки хил ҳолат кузатилган:

"Андижон шаҳрининг Имоми Аьзам (Пиёзпоя) масжидида мактаб ва коллеж болалари масжид ичига киритилмади. Ярим соат тортишдик, фойда бўлмади. Нариги томондаги махаллага тўплашди болаларни. Киритмаймиз, топширик шунака булган деб туриб олишди"

"Наманганда, Мингчинор масжидида ёш болалар билан жуда ҳам файзли бўлди"

"Қўқонда ҳам қўймади, афсус!"

"Бизда, Андижондаги Ғиштли масжидида ҳар доимгидек ёш болалар милиция томонидан масжидга киритилмади"

"Асакада мелисалар болаларни тўхтатиб қолишаётганини ўз кўзим билан кўрдим", деб ёзади Ҳайит намозига чиққан ўзбекистонликлар.

"Оқ каллапўшлар ечиб олинди!"

Сурхондарёлик Озодлик мобил мухбирининг хабар беришича, Шеробод туманида ҳайит намозини назорат қилиш авалги йиллардагидан қаттиқроқ бўлган:

"Янги Имом Термизий масжидига бордик Ўзбекистонниг турли вилоятларидан одамлар келди. Лекин, болалар, ҳаттоки ёшроқ кўринган ўсмирлар ҳам киритилмади. Яна оқ каллапўш кийганлар ечиб олинди, бу тадбирларга туман ички ишлар бўлими ўринбосари. подполковник Баҳром ака бошчилик қилди", деб хабар беради мобил мухбир.

"Сўнгги 12 йилда Марғилонда илк бор болалар эркин намозга кирди"

Марғилонлик исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бирининг айтишича, у ва бошқа намозхонлар болаларнинг Ҳайит намозига қўйилганидан жуда хурсанд бўлган:

- Бугун сўнгги 10-12 йилда ниҳоятда хурсанд бўлдик. Ҳеч ким болаларнинг олдини тўсмади. Масжид болалар билан янада гўзал кўринар экан. Буни кўриб ҳамма хурсанд бўлди. Намозни ҳам хурсандлик билан адо этдик, дейди марғилонлик тадбиркор.

"Аввал мелиса босиб кетарди"

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшайдиган Зоиржон ҳам бу сафарги Ҳайит намозида милиция ходимлари деярли бўлмаганини айтди:

- Бундан бир йил олдин ҳам Қурбон ҳайити куни масжид олдини милиция ходимлари ва ГАИ босиб кетарди. Бу йил улар йўқ, фақат участка нозири ва посбонлар турибди, холос. Болаларни масжидга киришига ҳам ҳеч ким тўсқинлик қилмади, дейди Зоиржон.

XS
SM
MD
LG