Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:39

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда (Видео)


Ўзбекистонда миллионлаб мусулмонлар Ҳайит байрамини нишонламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

Ўзбекистонда миллионлаб мусулмонлар Ҳайит байрамини нишонламоқда

25 июнь куни мусулмонлар яшайдиган аксар мамлакатларда “Ийдул-Фитр” нишонланди. Ўзбекистонда эса Рамазон ҳайити қўшни Тожикистон ва Туркманистонда бўлгани каби 26 июнь куни нишонланмоқда. Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожиратида юрган минглаб ўзбекистонлик эса Ҳайит намозини 25 июнь куни адо этди.

Ўзбекистон каби Рамазон ҳайитини 26 июн куни нишонлаётган мамлакатларга унга қўшни Тожикистон ва Туркманистондир.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев 20 июн куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", дейилади президент қарорида.

Марказий Осиё минтақасидаги яна икки давлати Қозоғистон ва Қирғизистонда рамазон ҳайити 25 июн куни нишонланди.

Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожиратида юрган минглаб ўзбекистонликлар Ҳайит намозини 25 июнда адо этдилар.

Москвада Ҳайит намози ўқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00
Бевосита линк

Москвада мусулмонлар Рамазонни нишонламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

Ҳайитда метро тонгги 4дан ишлайди

"Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти пойтахтда бу йилги Рамазон ҳайитининг илк кунида автобус ва метро тонгги соат 4дан йўловчиларга хизмат қилишини билдирган.

Ҳайит кунлари жамоат транспорти белгиланган вақтдан эрта иш бошлаши Тошкентда биринчи марта бўляпти.

Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилиши таъкидланган.

Рамазонда Мирзиёев берган eнгилликлар учун Каримов руҳига фотиҳа ўқилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00

Рамазон ҳайити арафасида дуёнинг мусулмонлар яшайдиган бир қанча шаҳарларида террорчилик ҳужумлари содир этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллаб, Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган террорчилик ҳужумларида қурбонлар бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.

"Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди", дейилади жумладан мактубда.

23 июнда Покистон жануб-ғарбидаги Балужистон вилояти пойтахти Кветтада вилоят полиция бошлиғи идораси яқинида машинанинг портлаши натижасида камида, расмийларга кўра, 12 одам ҳалок бўлди ва 24 одам жароҳат олди. Ўлганлардан беш нафари полиция зобити бўлгани хабар қилинади.

25 июн куни Англия шимоли-шарқидаги Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида Рамазон Ҳайитини нишонлаётган оломон устига автомобил бостириб кирди. Бунинг оқибатида олти киши, жумладан, уч бола "Ройал Виктория" касалхонасига ётқизилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча мазкур воқеа террорчилик ҳужуми натижасида амалга оширилгани инкор қилинган.

24 июн куни Саудия Арабистони ҳукумати Маккада террорчилик ҳаракати олди олинганини билдирди.

Полициячилар ҳужумчи яширинган бинони ўраб олганида ҳудкуш ўзини ўзини ўзи портлатиб юборди. Оқибатда аксари қўриқчилар бўлган 11 одам яраланди.

XS
SM
MD
LG