Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:59

Россияни четлаб ўтувчи йўлак ва "Туркий дунё". Бишкекдаги ТДТ саммити


Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Бишкек саммитида. 6 ноябрь, 2024 йил.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Бишкек саммитида. 6 ноябрь, 2024 йил.

Транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, жумладан Россияни четлаб ўтган ҳолда Хитойдан Европага элтувчи йўналишни ривожлантириш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг устувор вазифаларидан бири деб аталди.

Ташкилотнинг 6 ноябрь куни Бишкекда ўтказилган саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТ аъзоларини Марказий Осиё, Каспий денгизи ва Жанубий Кавказ орқали ўтувчи йўлак салоҳиятидан фойдаланишга чақирди.

– Туркий дунёнинг иқтисодий тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга “Ўрта йўлак” салоҳиятидан тўла-тўкис фойдаланиш зарур. Шу муносабат билан мазкур йўналишда юк ташишни барқарор ривожлантиришни таъминловчи битим имзолашга эҳтиёж бор деб ўйлаймиз. Умид қиламанки, аъзо давлатлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди, – дея Тоқаевдан иқтибос келтирмоқда унинг матбуот хизмати.

Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон ва қўшнилар муаммосини еча оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:05 0:00

Оқўрда хабарига кўра, Тоқаев “туркий дунёнинг ягона ахборот маконини яратиш учун кабел телеканалларининг ўзаро кўрсатув узатишини йўлга қўйиш”ни ҳам таклиф қилган.

Туркий давлатлар ташкилотининг эврилиши манзарасида “туркий дунё” ибораси сўнгги йилларда тобора кўп қўлланмоқда. Тузилма 2009 йилда Туркий кенгаш номи билан таъсис этилган бўлиб, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек аъзолар ўртасида тил алоқалари ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Кейинроқ альянс ҳарбий ва сиёсий ҳамкорликни ҳам кун тартибига киритиб, ўз фаолият доирасини кенгайтирди. 2021 йилда бирлашма номи Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилди. Ташкилот аъзолари Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан иборат.

Самарқанд саммити: Мирзиёев туркий давлатлар лидерларини кутиб олмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:14 0:00

Ғарб ОАВларида қайд этилишича, ТДТ Марказий Осиё мамлакатларига минтақада сезиларли таъсирга эга бўлган Россия етакчилигидаги ташкилотларни мувозанатда тутишда ёрдам бермоқда. ТДТнинг энг муҳим кучи бўлмиш Туркия бошқа аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Анқаранинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айланмаси 2015 йилдан бери икки бараварга ошиб, 12,6 миллиард долларга етган.

Форум

XS
SM
MD
LG