Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:29

Сенат давлат амалдорларининг тўйга боришини тақиқловчи қарор чиқаради


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Ўзбекистон президенти

27 февраль кунги ҳукумат йиғилишида президент "эртага Сенат"нинг давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларига боришини тақиқловчи қарори чиқажагини билдирди.

Қарор кечиктирилди
30 мартда қабул қилиш режаланган қарор қабул қилинмади¸ лойиҳа муҳокамаси учун берилган муҳлат икки ойга узайтирилди.

27 февраль куни импорт -экспорт масалаларига бағишлаб Тошкентда ўтказилган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиëев "эртага Сенат"нинг давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларига боришини тақиқловчи қарори чиқажагини билдирди.

Биринчи бўлиб Озодлик орқали жамоатчиликка тарқатилган бу аудиода президент:

- Мана эртага қарор чиқади¸ Бош вазирдан¸ ҳокимдан бошлаб ижроия органи вакилларининг тўй-маросимларга бориши ман этилади. Чойхоналарда давлат машинасини кўрган куним¸ ўшаларни ишдан олиб ташлайман¸ жазолайман¸ деган эди жумладан.

Шавкат Мирзиëев тўйлар ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00
Бевосита линк

Бундай қарорга эҳтиëжни изоҳлаган президент¸ тўй-маърака ўтказишнинг ҳамма учун бир хил меъëрларини ишлаб чиқиш жамиятда адолат ўрнатиш¸ давлат амалдорлари орасидаги коррупцияни камайтиришга хизмат қилишини таъкидлаган эди.

- 110 киши, 120 киши, тамом. Жуда борса¸ 150 кишилик тўй қилади. Бошқа тўй бўлмайди, ҳеч қаерда. Жуда яхши бўлади, фақат ёшлар бўлади, тўйда. Қариялар нон синдиришга боради, ёшлар тўйга боради. Мен шундай қарор ёзиб чиқаришга мажбурман¸ деган эди Мирзиëев жумладан.

Расман президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинмаган бу баëнотдан кўп ўтмай¸ Ўзбекистон республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари муҳокамага қўйиладиган regulation.gov.uz сайти президент назарда тутган қарор лойиҳасини жамоатчиликка тақдим этди.

Сенат ҳозирлаган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” қарор лойиҳаси 15 мартдан 25 мартгача очиқ муҳокамага қўйилди ва 10 кун ичида унга 152 та шарҳ билдирилди.

"Бу даврда телерадиоканаллар ва даврий босма нашрларда юзга яқин материаллар эълон қилинди. Етакчи интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган материаллар 1,6 млн. маротаба ўқилди. Кенг умумхалқ муҳокамалари жараёнида фаол иштирок этган 400 мингдан ортиқ фуқаро қарорни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва фикрларни билдирди"¸ деб хулосалади бу муҳокамаларни Сенат матбуот хизмати.

30 мартдан кучга кириши режаланган бу лойиҳа Сенатнинг 29-30 март кунлари ўтказилган 14-ялпи мажлисида сенаторлар муҳокамасига тақдим этилди.

Аммо Сенат матбуот котиби Муҳаммаджон Исомовнинг 4 апрель куни Озодликка билдиришича¸ бу масаланинг ижтимоий аҳамияти¸ лойиҳа ҳақида билдирилган жиддий эътирозлардан келиб чиқиб¸ лойиҳа муҳокамасига ажратилган муҳлатни узайтиришга қарор қилинган:

- Муҳокамалардан кейин янги қарор қабул қилинди. Унга кўра¸ яна икки ой бу масала халқимиз орасида муҳокама қилинадиган бўлди. Ҳамма вилоятларимиздан¸ ҳамма маҳалла¸ ҳамма туманларимиздан яна шу масалани яна жиддий муҳокама қилиб халқ ўртасида¸ қишлоқдан бошлаб тумангача¸ тумандан вилоятгача шу таклифларни биз 15 июнгача умумлаштириб¸ кейин муҳокамага қўядиган бўлдик. Лойиҳа яна бойитилади¸ конкрет аниқлаштирилади¸ деди Олий мажлис Сенати матбуот котиби.

Сенаторлар¸ бу таклифлар¸ қолаверса¸ “Ижтимоий фикр” марказига аҳоли кенг қатламлари ўртасида ўтказиш топширилган сўров натижаларини кўриб чиқиб¸ янги¸ бойитилган қарор лойиҳасини ҳозирлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузишга қарор қилди.

Янги қарор лойиҳаси¸ матбуот хизмати раҳбарига кўра¸ 2018 йилнинг 15 июнига қадар ишлаб чиқилиб¸ Сенат муҳокамасига қўйилади.

Ҳозирча бу қарорнинг 2018 йилнинг ëзги тўй мавсумига қадар қабул қилиниб¸ кучга кириши аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG