Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:29

Ҳоким тақиқи бекор бўлди. Тошлоқликлар Ҳажга боради


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан Тошлоқ тумани аҳлининг Ҳаж зиёратига боришига қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси маълумотига кўра, жорий йилда 42 нафар тошлоқлик Ҳажга борувчилар рўйхатига киритилган.

Ҳоким Ғаниев Қозоғистонда автобус ёнғинида ўлган тошлоқликлар воқеасини шарҳлар экан, фожиада тошлоқликларнинг ўзларини айблаб, уларнинг Ҳаж зиёратига боришини тақиқлаган эди.

Ҳоким тақиқи бекор бўлди. Тошлоқликлар Ҳажга боради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00
Бевосита линк

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 23 январь куни ўтказган селектор йиғилишида Тошлоқ туманидан бирор киши ҳам Ҳаж зиёратига бормаслигини ўзининг ўринбосарига қатъий тайинлагани ортидан, ҳажга боришни ният қилган одамларнинг кўнглига ғулғула тушган эди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссия аъзоларидан бирининг микрофонсиз суҳбатда Озодликка айтишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Тошлоқ ҳақидаги гаплари маҳаллий ва хорижий ОАВда муҳокама қилингандан кейин, у юмшаган:

“Эшитган бўлсангиз, ҳоким ўша куни ўзининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Қамариддин Имомовга уч марта “Тошлоқдан бирортаси ҳам Ҳажга бормайди”, деган эди. Ҳа, энди ҳокимимиз бир қизишиб кетдида. Бу гап шов-шув бўлиб кетганидан сўнг, бу масалага бошқа қайтилмади. Имомовга кейин нима деган, нима демаган, ундан хабарим йўғу, лекин вилоятдан тақдим қилинган ҳамма номзод рўйхати Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан тасдиқланди”, деди мулозим.

Мулозимнинг айтишича, бу йил Ҳажга борувчиларнинг сони ўзгармаган:

“Вилоят бўйича 950 номзод янги талаблар бўйича танлаб олинган. Шундан 42 нафари Тошлоқ туманидан. Уларнинг орасида иккинчи марта Ҳажга борадиганлари йўқ”, дейди мулозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати ҳам Фарғона вилоятидан 950 киши Ҳаж зиёратига бориши ҳақида хабар берди.

Фарғона вилояти ҳокими 23 январь куни ўтказган селектор йиғилишида, Тошлоқ туман аҳолисини Фарғона вилоятини республикада шарманда қилишда айблаган эди. Ҳоким ўз айбловларини қўпол сўзлар билан ифодалаб, тошлоқликларни Ҳаж зиёратига боришдан маҳрум қилган эди:

“Қамариддин Абдуфаттоҳовичга (диний ишлар ва МФЙлар иши бўйича ҳоким ўринбосари - таҳририят)ҳам айтдим,Тошлоқдан биронта Ҳажга бормайди. Биронтаси Ҳажга бормайди, Ҳаж сафарига биронтаси бормайди! Тиригиям бормайди, бошқасиям бормайди. Тошлоқликларнинг биронтаси Ҳаж сафарига бормайди, тиригиям бормайди, отасиям бормайди”, дея бақирган эди ҳоким.

Шундан сўнг, ҳоким Қамариддин Абдуфаттоҳовичга “биронтаси ҳам Тошлоқдан ҳажга бормаслигини” қайта-қайта таъкидлайди у эса фақат, “тушунарли” деган жавоб билан чекланади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00
Бевосита линк

Озодлик вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Қамариддин Имомов билан боғланишга ҳаракат қилди.

Озодлик билан суҳбатлашган Қамариддин Имомовнинг ёрдамчиси, унинг туманларда юрганини айтар экан, бошлиғининг мобил телефони рақамини беришдан бош тортди.

Ўтган йилдан бошлаб, Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борувчилар сони квотаси 7200 нафар қилиб белгиланган. 2017 йилгача Ҳажга борувчилар сони 5200 нафар эди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 6 январь куни Norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталида эълон қилинган қарорига мувофиқ, бундан буён ўзбекистонликлар такрор "Ҳаж" зиёратига боролмайди. Бундан ташқари, "Умра"га боришни истовчилар ҳам сўнгги 2 йил ичида бу зиёратни қилмаган, сўнгги 5 йил ичида эса "Ҳаж"га бормаган бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG