Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтди

16:00 10.11.2022

Қозоғистон президенти ТДТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келган Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни халқаро аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация кутиб олган.

16:18 10.11.2022

Туркия президенти учоғи Самарқанд аэропортига қўнди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Ўзбекистонга йўл олишдан аввал Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида Эрдўғон: “ Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида муҳим қарорлар қабул қилишдан ташқари ташкилотимизнинг келажаги ва мавжуд ҳамкорлигимизни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиламиз”, деган эди.

Туркия президенти Ўзбекистонга бу гал ҳам рафиқаси Эмина Эрдўғон билан келган.

19:23 10.11.2022

Самарқандда Мирзиёев билан Эрдўғон учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Р. Эрдўғон билан (архив сурати)
Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Р. Эрдўғон билан (архив сурати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Самарқанддаги учрашувда, президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёев билан Эрдўғон “Яқин ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ва инвестициявий шерикликда қайси янги лойиҳалар амалга оширилади? Саноат кооперацияси дастурларини тезлаштириш учун қандай чоралар кўрилиши керак? Ўзаро маҳсулот етказиб бериш ортиши учун қандай қилиб самарали транспорт-логистика тизимини таъминлаш мумкин?” каби масалаларни муҳокама қилишган.

ТДТ саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, яъни 11 ноябрь куни бўлиб ўтиши режаланган.

20:48 10.11.2022

Озодбек Назарбеков: "Украина ҳақидаги фикримни уйда айтаман"

Туркий давлатлар ташкилоти муштарак тил, тарих ва маданият асосида бирлашганини эълон қилган.

Саммитни ёритиш учун Самарқандга сафар қилган Озодлик мухбири Барно Анвар у ерда ҳозир бўлган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековни суҳбатга тортди.

Озодлик Эксклюзив: Озодбек Назарбеков путинпараст рус қўшиқчилари, Украина ва маданий мерос ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:30 0:00

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG