Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтди

12:36 11.11.2022

Самарқанд саммити ўз ишини якунлади. Президентлар қатор ҳужжатларни, жумладан, Самарқанд декларациясини имзоладилар.

12:32 11.11.2022

Орбан Украинадаги вазият давомли иқтисодий инқирозга айланишидан ташвиш билдирди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Самарқанд саммитида сўзлаган нутқида Туркиянинг Украинадан денгиз орқали дон экспорт қилишишига йўл очиб берган “дон келишуви”даги ролини юқори баҳолади. Унга кўра, Туркия воситачилигида Россиянинг дон йўлаги очиб бериши оқибатида озиқ-овқат инқирози юз беришининг олди олинган.

Айни пайтда у Европа Иттифоқи томонидан Россияга жорий этилган санкциялар “вазиятни янада оғирлаштираётгани”дан шикоят қилди.

“Бир миллионга яқин қочоқлар бизга келди. Инфляция кескин ошиб кетди. Натижада биз кескин инқирозни, жумладан, озиқ-овқат, энергетика нархларининг ошиб кетганини кузатмоқдамиз. Европа Иттифоқи Россияга қарши жуда ҳам кучли санкцияларни илгари сурмоқда.Бу санкциялар вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Санкцияларнинг вазифаси Россияни заифлаштириш ва тинчликка мажбурлашдан иборат. Лекин бунинг акси бўляпти. Дунёдаги вазият янада кескинлашмоқда. Ҳозир Россия иқтисодиёти эмас, Европа иттифоқи заифлашмоқда. Европа иттифоқи иқтисодиёти рецессияга қараб жадал бормоқда. Бунинг ортида келажакда давомли иқтисодий инқироз юзага келиши мумкин”, деди Орбан.

Орбан Европанинг Кремлга энг яқин сиёсатчиларидан бири саналади. Венгрия Россияга қарши жорий этилган санкцияларга қўшилган ва расман Россия тажовузини қоралаган. Аммо мамлакат Украинага қурол-аслаҳа бермаяпти, боз устига қатор санкция чораларига вето қўймоқда.

12:30 11.11.2022

Садир Жапаров савдо – иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Самарқанд саммитида сўзлаган нутқида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди.

Унинг айтишича, ўтган бир йил давомида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан Қирғизистонинг савдо айланмаси 40 фоизга ошган.

“Жорий йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича амалий ишларни бошлаймиз. Бу йўл ташкилотга аъзо давлатларни ғарб билан боғлайди”,-деди Жапаров.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон президенти Туркий давлатлар ташкилотининг Инвестиция жамғармасини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўз сўзида Садир Жапаров Қирғизистон ҳар қандай низоли вазиятларни тинч ва дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

11:56 11.11.2022

Тоқаев: Туркий давлатлар ташкилоти туркий дунёни бирлаштирувчи платформага айланиши керак

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев саммитда сўзлаган нутқида: “Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак”,-деб айтди.

Қозоғистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти билан дунё ҳамжамияти яхши таниш эмаслигини таъкидлар экан, ташкилот фаолиятини етакчи халқаро агентликлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирокида фаол тарғиб қилишга чақирди.

“Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Туркий давлатлар ташкилоти туркий дунёни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи нуфузли платформага айланиши керак, деб ҳисоблайман”,- деди Қозоғистон президенти.

Тоқаев ташкилот доирасида илмий соҳадаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди. Илмий ҳамкорлик доирасида туркий дунёнинг тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиши лозим.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG