Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:56

"Бизни кечир, Украина!" Россияда урушга қаршиларнинг умидсиз кайфияти


Якшанба куни Россия шаҳарлари бўйлаб Украинадаги урушга қарши ўтган норозилик намойишларида камида 1700 одам ҳибсга олинган.

Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарлари кўчаларига чиққан россияликлар "Йўқолсин уруш!" дея ҳайқирганлар. Россиянинг Украинага уруши бошланган 24 февралдан буён қўлга олинганлар сони 4 500 кишидан ошиб кетган.

27 ёшли Александра ва Анна Украинанинг Москвадаги элчихонасида Россия босқинидан кейин шармандалик, изтиробни ифода этган ҳолда ва умидсизлик оҳангида, украиналиклардан чин дилдан кечирим сўрашган.

Улар ўз фамилияларини айтишдан бош тортган ва укалари Қримдаги машғулотлардан сўнг Россия Миллий гвардияси таркибига юборилганини маълум қилди.

"Мен бу урушга қатъиян қаршиман ва зудлик билан тугатилишини истайман. Ич-ичимдан Украина халқи, ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ва можаро зонасидагиларга ачиняпман", - дея Александранинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги.

У элчихона рўпарасида гул қолдирди. чунки элчихона яқини баррикадалар билан тўсилган ва атрофполициячилар билан ўралган. Бошқалар Украина байроғи чизилган қоғозларда “Бизни кечиринг” ёзувли постерлар қолдирди.

Кўп ўтмай, бу нарсаларнинг бари олиб ташланган. Полиция ходимининг Reuters агентлигига айтишича, йўлдан ўтаётганларга халал бермаслиги учун гуллар ҳар икки соатда олиб кетилаяпти.

ОВД-Инфo нашрига кўра, пайшанба кунидан буён урушга қарши намойишларга чиққан қарийб 6000 киши ҳибсга олинган. Москвадаги майдонларда полиция назорати кучайтирилмоқда. Якшанба куни Пушкин майдони ёпиб қўйилган.

Жамоатчиликнинг босқинчиликка муносабати ҳақида ҳозирча сўров натижалари йўқ, бироқ президент Владимир Путиннинг рейтинги юқори ва кўпчилик уни қўллаб-қувватлайди, деб кўрилмоқда.

Путиннинг ядровий кучларни шай ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғидан сўнг якшанба куни Россиядаги хорижликлар мамлакатни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади.

Москвадаги баъзи банкоматларда нақд пул қолмаган. Санкт-Петербургда нақд пул ечиб олиш учун узун навбатлар пайдо бўлди.

АҚШ элчихонаси ўз фуқароларини кўплаб давлатлар ҳаво ҳудудини Россия авиакомпаниялари учун ёпаётгани сабабли мамлакатни "дарҳол" тарк этишга чақирган. Франция ҳукумати ҳам якшанба куни Россияга қисқа муддатга ташриф буюрган барча фуқароларидан зудлик билан ортга қайтишни сўради.

Украина элчихонасида Александра унинг барча дўстлари урушга қарши эканлигини бироқ, кўпчилик руслар, шу жумладан унинг ота-онаси ҳам урушни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

"Ота-онам шаҳарда яшамайди. Улар телевизордаги тарғиботга ишонади. Биз ҳар куни баҳслашамиз.

Анна ҳибсга олиниш хавфига қарамай ҳар куни норозилик билдирмоқда. У ўтмишда мухолиф сиёсатчиларни кўпроқ қўллаб-қувватламаганидан афсусда ва у босқин учун ўзини ҳам айбдор ҳис қилмоқда.

"Ҳозир бизни жипслаштирадиган ҳеч ким йўқ. Улар ё қамоқда ёки уларга экстремист деган тамға босилган. Бўлаётган воқеаларда айбдормиз, шахсан ўзим ҳам".

Киевдаги ўзбек журналисти: Россиянинг Украинага тажовузи Ўзбекистон учун жиддий таҳдид
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:06 0:00

Аннанинг айтишича, унинг укаси, 18 ёшли ҳарбий хизматчи, у на вазиятни танқидий баҳолай олади, на қонуний равишда хизматдан кетолади.

"У қишлоқда ўсган. Мустақил ОАВ дастурларини кўрмаган фақат давлат телевидениесини кўриб улғайган. Бошлиғи унга буйруқ берса, рад эта олмайди. У ҳарбий хизматчи".

XS
SM
MD
LG